Сурияда жангарилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Террорчилик ташкилоти аъзоси уни қўлга олишда фаол қаршилик кўрсатган. Ҳозир унинг ўғли қидирувда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тақиқланган “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олиб, Ўзбекитонга олиб келди.
ДХХ маълумотларига кўра, 53 ёшли хивалик Д.У. 28 ёшли ўғли Д.Х. билан 2009-2015 йилларда Россияда ишлаб юрган пайтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.
2015 йилнинг сентябрида ота-бола Тожикистоннинг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурияга боришган. У ерда “Ислом давлати”* ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.
Кейинроқ Д.У. Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келган. ДХХ ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Қўлга олиш вақтида Д.У. фаол қаршилик кўрсатган, кейин ўзининг “жиҳод” қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганини айтган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўғли эса қидирувга берилган.
* Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган

Мавзуга оид:

ДХХ экстремистик оқим тарафдорини қўлга олди
Россияда Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
“Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди