https://sputniknews.uz/20220216/suriyada-jangarilar-safida-jang-qilgan-ozbekistonlik-qolga-olindi-22769680.html
Сурияда жангарилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Сурияда жангарилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ маълумотларига кўра, 53 ёшли хивалик Д.У. 28 ёшли ўғли Д.Х. билан 2009-2015 йилларда Россияда ишлаб юрган пайтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.
2022-02-16T11:20+0500
2022-02-16T11:20+0500
2022-02-16T11:20+0500
ҳодисалар
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
"ислом давлати"
террорчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0c/20463014_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_371e66ee0f604bf4fde6295743b6fcc1.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тақиқланган “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олиб, Ўзбекитонга олиб келди.ДХХ маълумотларига кўра, 53 ёшли хивалик Д.У. 28 ёшли ўғли Д.Х. билан 2009-2015 йилларда Россияда ишлаб юрган пайтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.2015 йилнинг сентябрида ота-бола Тожикистоннинг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурияга боришган. У ерда “Ислом давлати”* ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.Кейинроқ Д.У. Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келган. ДХХ ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.Қўлга олиш вақтида Д.У. фаол қаршилик кўрсатган, кейин ўзининг “жиҳод” қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганини айтган.Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўғли эса қидирувга берилган.* Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланганМавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0c/20463014_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_7f0d08fbd0bed4923376e2dc99126512.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурия террорчилар ислом давлати ўзбекистонлик қўлга олинди жиҳод жангарилар
сурия террорчилар ислом давлати ўзбекистонлик қўлга олинди жиҳод жангарилар
Сурияда жангарилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Террорчилик ташкилоти аъзоси уни қўлга олишда фаол қаршилик кўрсатган. Ҳозир унинг ўғли қидирувда.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тақиқланган “Ислом давлати”* халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олиб, Ўзбекитонга олиб келди.
ДХХ
маълумотларига кўра, 53 ёшли хивалик Д.У. 28 ёшли ўғли Д.Х. билан 2009-2015 йилларда Россияда ишлаб юрган пайтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.
2015 йилнинг сентябрида ота-бола Тожикистоннинг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурияга боришган. У ерда “Ислом давлати”* ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.
Кейинроқ Д.У. Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келган. ДХХ ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Қўлга олиш вақтида Д.У. фаол қаршилик кўрсатган, кейин ўзининг “жиҳод” қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганини айтган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўғли эса қидирувга берилган.
* Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган