Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги.
Россиядаги ўзбекистонликларга республикага келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 2 маротаба қатнови амалга оширилади.
Поездлар 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади.
Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uzдан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.