https://sputniknews.uz/20220215/rossiyadan-ozbekistonga-maxsus-yolovchi-poezdi-qatnovi-amalga-oshiriladi-22749723.html
Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади
Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади. 15.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-15T13:56+0500
2022-02-15T13:56+0500
2023-04-05T18:36+0500
жамият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15010868_0:173:3029:1876_1920x0_80_0_0_1bd9653b9ba606080f8afd18d510cbe2.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги.Россиядаги ўзбекистонликларга республикага келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 2 маротаба қатнови амалга оширилади.Поездлар 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.Поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади.Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.Россиядаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uzдан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15010868_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_3f5cfa2d69ec2374dece6c805ee3ec7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия
жамият, ўзбекистон, россия
Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади
13:56 15.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги.
Россиядаги ўзбекистонликларга республикага келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 2 маротаба қатнови амалга оширилади.
Поездлар 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади.
Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uzдан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.