ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизматининг электрон почтасига 11 феврал куни икки нафар фуқаро томонидан Москвадаги учта элчихонага бомба қўйилгани ҳақидаги хабар келиб тушган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Жума куни Россия ФХХ электрон почтасига бир эркак ва унинг 44 ёшли шериги томонидан Тожикистон бош консулхонаси, Ўзбекистон элчихонаси ва консулхонаси ҳамда АҚШ элчихоналарига бомба қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган”, - дейилган хабарда.
Шунингдек Россия Марказий Банки ва Қизил майдон ҳам “миналаштирилган”. Ушбу хабардан сўнг барча кўрстилган бинолар кинологлар томонидан текшириб чиқилган ва портловчи моддалар аниқланмаган.
Айни дамда полиция ушбу хабарлар юзасида текширув ўтказмоқда.