ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига 11-12 февраль кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Шунингдек, бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
12 феврал куни Қамчиқ довонида қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Йўлларда кўриниш 50мгача пасайиши мумкин