Маълумки касаллик вақтида ва ундан сўнг кўпроқ сув ичиш тавсия қилинади. Айнан тоза сув вирусли касалликлардан сўнг организмни тозалашга ёрдам беради.
“Бироқ COVID-19дан сўнг тезроқ тикланиш учун рационга морс ичимлигини киритиш зарур”, - деди парҳезшунос Анжелика Дюваль Sputnik радиосига берган интервьюсида.
Мутахассиснинг таъкидлашича, морс учун энг мақбул маҳсулотлар чаканда ва клюква (қизил нордон мева) резавор меваларидир.
“Икки литр сувни 80 даражагача қизитамиз. Сувга 200 граммча тозалаб ювилган резаворларни қўшамиз. Ширин таъмга эга бўлиши учун қулупнай соламиз, яъни қулупнай-чаканда ёки қулупнай ва клюква меваси. Блендерда масаллиқларни яхшилаб майдалаймиз ва морс тайёр”, - дейди шифокор.
Муҳим: ичимликни қайнатиш мумкин эмас. Қайнатилганда морснинг фойдали хусусиятлари йўқолади.
Шунингдек, парҳезшуноснинг сўзларига кўра, кўк чой ва мевалар қўшилган дамламалар ҳам яхши натижа беради. Мевалардан клюква, апельсин ёки олма қўшиш мумкин.
“Ҳар доимгидек кўк чой дамлаймиз. Унга икки бўлак апельсин, икки қошиқ клюква соламиз. Музлатилган клюква ҳам бўлади. Ва 40-50 дақиқага ичимликни олиб қўямиз. Уни кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Бироқ ичимлик совигандан сўнг унга қайнатилган сув солиш мумкин эмас”, - дейди парҳезшунос.