Олимпиада катта жанжал: Камила Валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда

Inside The Games россиялик спортчилардан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида ёзди.
Sputnik
Inside The Games россиялик спортчилардан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида ёзди.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Командный турнир
Кремл Олимпиададаги жамоавий мусобақадан кейин фигурали учувчиларни тақдирлашнинг кечикиши сабаблари ҳақидаги ОАВларнинг хабарларига эътибор қаратмасликка чақирди.
"Ҳозирча биз ҳеч қандай расмий баёнотларни эшитмадик. Расмий баёнотлар асосида хулоса қилайлик. Ҳозирча бу ОАВдаги баъзи манбалар. Келинг, спорт мутасаддиларимиздан ёки ХОҚдан аниқ баёнотларни кутайлик", - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Тақдирлаш маросими дастлаб сешанба куни бўлиб ўтиши керак эди, кейин эса номаълум муддатга қолдирилди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби Марк Адамс ҳодиса “шошилинч вазият туфайли ҳуқуқий маслаҳатлашувларни талаб қилгани”ни ва кейинроқ қўшимча маълумотлар берилиши ҳақида айтди.
Бугун ХОҚ матбуот хизмати раҳбари Марк Адамс россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг-тести мавзусини миш-миш деб атади. Валиева мусобақалардан четлаштирилмади, у бугун машқ қилиш учун муз майдонига келди.
Олимпиада-2022. Тренировка фигуристки К. Валиевой
Душанба куни россиялик фигурали учувчилар Пекин ўйинларининг жамоавий турнирида 74 очко билан ғолибликни қўлга киритишди. Марк Кондратюк (эркаклар ўртасида конкида учиш), Анастасия Мишина ва Александр Галлямов (жуфтлик учиш), Виктория Синицина ва Никита Кацалапов (муз устида рақс), Камила Валиева (аёллар ўртасида якка конкида учиш) чемпион бўлишди.
Олимпиада-2022. Тренировка фигуристки К. Валиевой
Иккинчи ўринни америкаликлар (65), учинчи ўринни японияликлар (63) эгаллади.