https://sputniknews.uz/20220210/olimpiada-katta-janjal-kamila-valieva-doping-qabul-qilganlikda-gumonlanmoqda-22647264.html
Олимпиада катта жанжал: Камила Валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда
Олимпиада катта жанжал: Камила Валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Кремл Олимпиададаги жамоавий мусобақадан кейин фигурали учувчиларни тақдирлашнинг кечикиши сабаблари ҳақидаги ОАВларнинг хабарларига эътибор қаратмасликка чақирди.
2022-02-10T12:25+0500
2022-02-10T12:25+0500
2023-04-05T18:36+0500
пекин-2022: қишки олимпиада кундалиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22646845_0:214:2881:1834_1920x0_80_0_0_e3dd367b8ecae00fa5a2c2bd93b1cf20.jpg
Inside The Games россиялик спортчилардан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида ёзди.Кремл Олимпиададаги жамоавий мусобақадан кейин фигурали учувчиларни тақдирлашнинг кечикиши сабаблари ҳақидаги ОАВларнинг хабарларига эътибор қаратмасликка чақирди.Тақдирлаш маросими дастлаб сешанба куни бўлиб ўтиши керак эди, кейин эса номаълум муддатга қолдирилди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби Марк Адамс ҳодиса “шошилинч вазият туфайли ҳуқуқий маслаҳатлашувларни талаб қилгани”ни ва кейинроқ қўшимча маълумотлар берилиши ҳақида айтди.Бугун ХОҚ матбуот хизмати раҳбари Марк Адамс россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг-тести мавзусини миш-миш деб атади. Валиева мусобақалардан четлаштирилмади, у бугун машқ қилиш учун муз майдонига келди.Душанба куни россиялик фигурали учувчилар Пекин ўйинларининг жамоавий турнирида 74 очко билан ғолибликни қўлга киритишди. Марк Кондратюк (эркаклар ўртасида конкида учиш), Анастасия Мишина ва Александр Галлямов (жуфтлик учиш), Виктория Синицина ва Никита Кацалапов (муз устида рақс), Камила Валиева (аёллар ўртасида якка конкида учиш) чемпион бўлишди.Иккинчи ўринни америкаликлар (65), учинчи ўринни японияликлар (63) эгаллади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22646845_74:0:2805:2048_1920x0_80_0_0_4a4feea904a1012869c5baaff38399b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
камила валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда
камила валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда
Олимпиада катта жанжал: Камила Валиева допинг қабул қилганликда гумонланмоқда
12:25 10.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Inside The Games россиялик спортчилардан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида ёзди.
Inside The Games россиялик спортчилардан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида ёзди.
Кремл Олимпиададаги жамоавий мусобақадан кейин фигурали учувчиларни тақдирлашнинг кечикиши сабаблари ҳақидаги ОАВларнинг хабарларига эътибор қаратмасликка чақирди.
"Ҳозирча биз ҳеч қандай расмий баёнотларни эшитмадик. Расмий баёнотлар асосида хулоса қилайлик. Ҳозирча бу ОАВдаги баъзи манбалар. Келинг, спорт мутасаддиларимиздан ёки ХОҚдан аниқ баёнотларни кутайлик", - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Тақдирлаш маросими дастлаб сешанба куни бўлиб ўтиши керак эди, кейин эса номаълум муддатга қолдирилди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби Марк Адамс ҳодиса “шошилинч вазият туфайли ҳуқуқий маслаҳатлашувларни талаб қилгани”ни ва кейинроқ қўшимча маълумотлар берилиши ҳақида айтди.
Бугун ХОҚ матбуот хизмати раҳбари Марк Адамс россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг-тести мавзусини миш-миш деб атади. Валиева мусобақалардан четлаштирилмади, у бугун машқ қилиш учун муз майдонига келди.
Душанба куни россиялик фигурали учувчилар Пекин ўйинларининг жамоавий турнирида 74 очко билан ғолибликни қўлга киритишди. Марк Кондратюк (эркаклар ўртасида конкида учиш), Анастасия Мишина ва Александр Галлямов (жуфтлик учиш), Виктория Синицина ва Никита Кацалапов (муз устида рақс), Камила Валиева (аёллар ўртасида якка конкида учиш) чемпион бўлишди.
Иккинчи ўринни америкаликлар (65), учинчи ўринни японияликлар (63) эгаллади.