“Муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт”: Камилов “Толибон”*ни тан олиш ҳақида

Ўзбекистон ТИВ раҳбари: толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Афғонистонда “Толибон”* ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин, яъни муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Камиловнинг сўзларига кўра, бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд.

“Ҳукуматни тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин. Яъни олдинга силжиш керак: муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт (ва улар жуда кўп). Булар халқаро ҳамжамият қўяётган деярли ўша шарт ва талаблардир”, - деди вазир.

ТИВ раҳбари бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин.
Камилов Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмаганини эслатди.
“Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда”, - деди у.
Вазирнинг фикрича, бугунги кундаги асосий вазифа — Афғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш. У вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, эктремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.

Мавзуга оид:

Мальгинов: Москва ва Тошкент Афғонистондаги вазият сабаб ҳарбий алоқаларни фаоллаштирди
Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирилди
Ўзбекистон трансафғон темир йўли қурилишини қачон бошлайди
Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш де-факто амалга ошмоқда - Замир Кабулов