https://sputniknews.uz/20220209/muvaqqat-hukumat-oz-vadalarini-bajarishi-shart-kamilov-tolibonni-tan-olish-haqida-22623711.html
“Муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт”: Камилов “Толибон”*ни тан олиш ҳақида
“Муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт”: Камилов “Толибон”*ни тан олиш ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда “Толибон”* ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин, яъни муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
2022-02-09T11:59+0500
2022-02-09T11:59+0500
2022-02-09T11:59+0500
сиёсат
абдулазиз камилов
афғонистонда вазият кескинлашуви
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22623543_0:36:1280:756_1920x0_80_0_0_73897cdbf8b4a3e88d643cb968f635e0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Афғонистонда “Толибон”* ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин, яъни муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.Камиловнинг сўзларига кўра, бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд.ТИВ раҳбари бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин.Камилов Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмаганини эслатди.“Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда”, - деди у.Вазирнинг фикрича, бугунги кундаги асосий вазифа — Афғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш. У вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, эктремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишиАвгуст ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22623543_112:0:1168:792_1920x0_80_0_0_dfab0d6570711c9508146a6892c9bf8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон толибон ҳукуматини тан олиш абдулазиз камилов ўзбекистон толибонни тан олдими ким толибонни тан олди
афғонистон толибон ҳукуматини тан олиш абдулазиз камилов ўзбекистон толибонни тан олдими ким толибонни тан олди
“Муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт”: Камилов “Толибон”*ни тан олиш ҳақида
Ўзбекистон ТИВ раҳбари: толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Афғонистонда “Толибон”* ҳукуматини тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин, яъни муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Камиловнинг сўзларига кўра, бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд.
“Ҳукуматни тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин. Яъни олдинга силжиш керак: муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт (ва улар жуда кўп). Булар халқаро ҳамжамият қўяётган деярли ўша шарт ва талаблардир”, - деди вазир.
ТИВ раҳбари бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин.
Камилов Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмаганини эслатди.
“Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда”, - деди у.
Вазирнинг фикрича, бугунги кундаги асосий вазифа — Афғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш. У вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, эктремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга
бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши
маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.