ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. “Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими фирибгарлик жинояти устида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, ташкилотнинг хизмат гувоҳномасига сохта маълумот киритиб, фуқаро А.га оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.