Виссерал ёғлар яъни, асосан, қорин соҳасида тўпланадиган ёғлар – саломатлик учун зарарли: у гормонлар фаолиятини бузади, ҳужайраларнинг инсулинга таъсирчанлигини пасайтиради ва тромблар пайдо қилади.
Wake Forest Baptist тиббиёт маркази тадқиқотчиларига кўра, эрийдиган клетчатка виссерал ёғлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Бу ҳақида Daily Express маълум қилди.
Ҳайратланарлиси, қулупнай меваси эрийдиган клетчаткага бой. Мева ширин бўлсада, бироқ ортиқча вазн тўплашга олиб келмайди, аксинча, уни камайтиришга ёрдам беради.
“Ҳар куни эрийдиган клетчаткадан 10 грамм истеъмол қилиш 5 йил мобайнида виссерал ёғ ҳажмини 3.7%га камайтиради. Мўтадил жисмоний фаоллик эса худди шу вақт мобайнида виссерал ёғлар йўқолишини 7,4 % га каматиради”, дейди олимлар.
Қулупнайда антоцианин яъни ёмон холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтирадиган модда кўп.