ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Пекин 2022" қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди.
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадиони бўлиб ўтадиган XXIV Қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, президент ташрифи дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, Хитой раҳбари Си Цзиньпин 4—6 февраль кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.
Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бор.
Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада Ўзбекистон шарафини 24 ёшли тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади.
Шавкат Мирзиёев прибыл в Пекин
© Пресс-служба президента Узбекистана