https://sputniknews.uz/20220204/shavkat-mirziyoev-pekinga-etib-keldi-22536240.html
Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб келди
Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Пекин шаҳридаги "Қуш уяси" миллий стадионида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади. 04.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-04T09:36+0500
2022-02-04T09:36+0500
2022-02-04T09:38+0500
пекин-2022: қишки олимпиада кундалиги
шавкат мирзиёев
пекин
олимпия ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/04/22535714_0:51:982:603_1920x0_80_0_0_2834e108f8986eb75ca840a436f88f0c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Пекин 2022" қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди.Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди. Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадиони бўлиб ўтадиган XXIV Қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.Шунингдек, президент ташрифи дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.Маълумот учун, Хитой раҳбари Си Цзиньпин 4—6 февраль кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бор.Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада Ўзбекистон шарафини 24 ёшли тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/04/22535714_55:0:927:654_1920x0_80_0_0_c7e146212cef74b440c167a4578b8876.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пекин-2022: қишки олимпиада кундалиги, шавкат мирзиёев, пекин, олимпия ўйинлари
пекин-2022: қишки олимпиада кундалиги, шавкат мирзиёев, пекин, олимпия ўйинлари
Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб келди
09:36 04.02.2022 (янгиланди: 09:38 04.02.2022) Ўзбекистон президенти Пекин шаҳридаги "Қуш уяси" миллий стадионида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Пекин 2022" қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди.
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадиони бўлиб ўтадиган XXIV Қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, президент ташрифи дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, Хитой раҳбари Си Цзиньпин 4—6 февраль кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.
Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бор.
Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада Ўзбекистон шарафини 24 ёшли тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади.