Владимир Норов Россиянинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Sputnik
ТОШКEНТ, 3 фев - Sputnik. Россия элчиси Олег Малгинов бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норовга “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Россия элчиси кўкрак нишонини топширар экан, Владимир Норовнинг 2019-2021 йилларда ШҲТ Бош котиби сифатидаги фаолиятини, шунингдек, Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Владимир Норов Россия ТИВга миннатдорлик билдириб, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин шериклик бундан буён ҳам икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.
Ушбу нуфузли мукофот Россия фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ҳамкорлиги, рус тили ва маданиятини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси ва бошқа хизматлари учун берилади.