ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг Европага қўшимча куч юбориши Москва учун хавотир олишга сабаб бўлади. Чунки Вашингтон минтақада кескинликни оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“АҚШ амалда Европадаги кескинликни оширишда давом этмоқда. <…> Бизнинг, Россиянинг, хавотир олиши сабабининг яққол далили”, - деди Песков. Унинг сўзларидан CNN телеканали иқтибос келтирган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Европага 3 минг ҳарбий хизматчиларни юборишни расман маъқуллаганини хабар қилинган эди. Операция яқин кунларда ўтказилади.
Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Новиков ҳам ўз навбатида Америка ҳарбий кучларини Европага жўнатиш тўғрисидаги қарор Москва ва Ғарб муносабатларини ёмонлаштириши ва Москавани қатъий жавоб қайтаришга ундашишини айтган эди.
Украина масаласи ва Ғарб билан музокаралар
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишда” айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.
Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроқ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.
Ўтган йил охирида Москва Брюссель ва Вашингтонга хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳаларини топширди. Асосий талаблардан бири НАТОнинг шарққа силжимаслиги бўлган. Россия ТИВ хабарига кўра, Ғарб ўзининг ёзма жавобида айнан шу талабни эътиборсиз қолдирган.