https://sputniknews.uz/20220203/peskov-aqshning-evropaga-qoshimcha-kuch-yuborishiga-munosabat-bildirdi-22529513.html
Песков АҚШнинг Европага қўшимча куч юборишига муносабат билдирди
Песков АҚШнинг Европага қўшимча куч юборишига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Европага 3 минг ҳарбий хизматчиларни юборишни расман маъқуллаганини хабар қилинган эди. Операция яқин кунларда ўтказилади.
2022-02-03T18:23+0500
2022-02-03T18:23+0500
2022-02-03T18:23+0500
россия
дмитрий песков
ақш
европа
ҳарбийлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22529485_0:106:3265:1942_1920x0_80_0_0_39ed887ef8b4fa3a4df8e12f69e77ea1.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг Европага қўшимча куч юбориши Москва учун хавотир олишга сабаб бўлади. Чунки Вашингтон минтақада кескинликни оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Европага 3 минг ҳарбий хизматчиларни юборишни расман маъқуллаганини хабар қилинган эди. Операция яқин кунларда ўтказилади.Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Новиков ҳам ўз навбатида Америка ҳарбий кучларини Европага жўнатиш тўғрисидаги қарор Москва ва Ғарб муносабатларини ёмонлаштириши ва Москавани қатъий жавоб қайтаришга ундашишини айтган эди.Украина масаласи ва Ғарб билан музокараларСўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишда” айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроқ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.Ўтган йил охирида Москва Брюссель ва Вашингтонга хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳаларини топширди. Асосий талаблардан бири НАТОнинг шарққа силжимаслиги бўлган. Россия ТИВ хабарига кўра, Ғарб ўзининг ёзма жавобида айнан шу талабни эътиборсиз қолдирган.Мавзуга оид:
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22529485_266:0:2997:2048_1920x0_80_0_0_7efb0050b49a062fa998797a6898bec4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дмитрий песков муносабат ақшнинг европага қўшимча куч юбориши
дмитрий песков муносабат ақшнинг европага қўшимча куч юбориши
Песков АҚШнинг Европага қўшимча куч юборишига муносабат билдирди
Россия президенти матбуот котиби: АҚШ амалда Европадаги кескинликни оширишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг Европага қўшимча куч юбориши Москва учун хавотир олишга сабаб бўлади. Чунки Вашингтон минтақада кескинликни оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“АҚШ амалда Европадаги кескинликни оширишда давом этмоқда. <…> Бизнинг, Россиянинг, хавотир олиши сабабининг яққол далили”, - деди Песков. Унинг сўзларидан
CNN телеканали иқтибос келтирган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Европага 3 минг ҳарбий хизматчиларни юборишни расман маъқуллаганини хабар қилинган эди. Операция яқин кунларда ўтказилади.
Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Новиков ҳам ўз навбатида Америка ҳарбий кучларини Европага жўнатиш тўғрисидаги қарор Москва ва Ғарб муносабатларини ёмонлаштириши ва Москавани қатъий жавоб қайтаришга ундашишини айтган эди.
Украина масаласи ва Ғарб билан музокаралар
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишда” айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.
Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроқ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.
Ўтган йил охирида Москва Брюссель ва Вашингтонга хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳаларини топширди. Асосий талаблардан бири НАТОнинг шарққа силжимаслиги бўлган. Россия ТИВ
хабарига кўра, Ғарб ўзининг ёзма жавобида айнан шу талабни эътиборсиз қолдирган.