Нутрициолог Анастасия Гаврикова РИА Новостига В12 витамини танқислигини шифокор кўриги ва таҳлилларсиз аниқлаш ҳақида сўзлаб берди.
Шифокорнинг таъкидлашича, сариқ тери ва тез чарчаш - ушбу зарур витамин етишмаслигининг белгисидир.
Гаврикованинг таъкидлашича, кўпчилик В12 витамини етишмаслигига бефарқ муносабатда бўлади. Бироқ, ушбу витамин нерв ҳужайралари саломатлигида жуда зарур. Шунингдек, у нерв испульси функцияси яхшиланиши ҳамда ошқозон-ичак тракти фаолиятини меъёрлаштириш учун керак. В12 витамини ҳомиладор аёлларда етарли миқдорда бўлиши лозим. Чунки у болада неврологик касалликлар келиб чиқишини олдини олади.
Витамин етишмаслигини кўп белгилар орқали аниқласа бўлади. Биринчи навбатда - тери ранги. В12 витамини танқис бўлган инсонларда тери рангпар бўлиб, сарғиш тусда бўлади.
“Мунтазам лоҳаслик ва тез чарчоқ - витамин етишмаслигининг асосий белгилари. Кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, хотира билан муаммолар, тилнинг яллиғланиши, тилда таъм билиш қобилиятининг бузилиши – В12 танқислигининг яна бир кўринишидир”, - дейди шифокор.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, жигар, жўжа, балик гўшти, тухум ва денгиз маҳсулотлари В12 витамининг асосий манбаидир.