Москвада оммавий муштлашув: полиция 66 нафар мигрантни қўлга олди

Москва ғарбидаги Бирюлёвода отишма билан юз берган муштлашувдан сўнг 66 киши, асосан, мигрантлар полицияга олиб келинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Москва ғарбидаги Бирюлёвода отишма билан юз берган муштлашувдан сўнг 66 киши, асосан, мигрантлар полицияга олиб келинди, безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди РИА Новости агентлигига ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, муштлашув дам олиш кунлари содир бўлди: ўшанда 15 киши иштирок этган можаро нафақат муштлашиш, балки травматик тўппончадан ўқ отиш билан тугади.
Воқеадан кейин ҳеч ким шифохонага мурожаат қилмади.
“29 январ, шанба куни соат тахминан 20:00да Россия Ички ишлар вазирлигига Бирюлёво Ғарбий туманидаги Востряковский проезд, 1-уй манзилида фуқаролар ўртасида низо келиб чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди”, — дейилган хабарда.
“Бир қатор фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Уч нафар киши полиция бўлимида қолди.
Безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Оммавий муштлашув иштирокчилари безорилик моддаси бўйича суд томонидан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.