Февраль бошида қандай об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар 31 январь-4 февраль кунларида республика кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 31 январь ва 1-4 февраль кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.
Кечалари ҳарорат +0..+5даража илиқ атрофида, баъзи жойларда -2даража совуққача, шимолда ҳафта бошида -4 даража совуққача бўлади.
31 январдан 3 февралгача кундуз кунлари +5...+10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда +12 даража илиққача бўлади.
4 февраль куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат +11..+14 даража илиққача, жанубда +15...+17 даража илиққача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.