Москва Вашингтондан махфий ҳужжат олди

Америка европаликлар қўли билан уруш қилмоқчи. Европа буни тушунган шекилли – имкон қадар қаршилик кўрсатмоқда. Эҳтимол шу сабабли АҚШ Москвага юборган хат мазмунини махфий сақлашни сўраган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан 26 январь куни Ташқи ишлар вазирлигига 2т хат олиб келди. Ушбу хатларнинг бири Вашингтондан иккинчиси НАТОдан бўлиб, улар Россиянинг декабрь ойида жўнатган таклифларининг расмий жавоби эди.
Уларда аниқ нима ёзилгани ҳозирча жамоатчиликка маълум эмас, лекин АҚШ давлат котиби Блинкен ОАВга ҳеч қандай сюрприз бўлмаслигини ва “АҚШ ўз позициясидан воз кечмайди” деб маълум қилди.
“Россия куч ишлатишдан, тажовузкор риторика ва бизнинг иттифоқчиларимизга ва бошқа халқларга воз кечиши керак, - деди Блинкен. – Россия ўзининг Украина, Грузия ва Молдова республикалари ҳудудларида ушбу республикалар билан келишилмаган ҳолда жойлаштирилган бўлинмаларини олиб чиқиши керак”.
Украинанинг қаерида давлат котиби Россия бўлинмаларини топгани номаълум, лекин қолган икки ҳолатда гап Приднестровье ва Жанубий Осетия ҳақида кетаётгани аниқ.
Шунингдек, Блинкен Украинага Америка қуроллари етказиб бериш давом этаётганини ва “керак бўлса бу қурол қўлланилиши мумкинлигини” ҳам айтиб ўтди. У Украина иқтисодига ёрдам бериш ҳақида ҳам гапирди. Бу цинизмдан бошқа нарса эмас. Ахир айнан Вашингтон Украинани турли ҳарбий авантюраларга тортиб гривна курсини пастга тушириб юборди ва иқтисодини барбод қилди. Энди бўлса ана шу кишиларнинг ўзи Украинага пул бермоқчи. Улар ўз провокацияларини тўхтатмаса бўлди.
Давлат котибининг матбуот анжуманида ҳамманинг жонига теккан “НАТОнинг очиқ эшиклари” ва “иттифоқчиларга ва айниқса Украинага садоқат” тўғрисидаги гаплари яна бир бор айтилди. “Биз, альянсимиз, Европа ва Шимолий Америка хавфсизлиги борасида - компромиссга бормаймиз, - деди Блинкен. – Миллатлар ўз мустақил йўлини танлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш керак”.
Россияга қарши санкциялар тўғрисида ҳам кўп гапирилди – Блинкен яна бир бор Россия “экспортини назорат қилиш” тўғрисида гапирди. Шу билан бирга Блинкен агар Россия Европага газ етказиб беришдан “қурол сифатида фойдаланишга қарор қилса” уни яна бир бор “жазолаш кераклигини” айтди. Хуллас америкаликлар “Шимолий оқим-2”ни ҳам таъқиқлашни режалаштираётгани айтиб ўтишди.
Бу гапларнинг ҳаммасини олдин ҳам эшитган эдик, Россияга қўйилаётган барча талабларни Украинга олиб бориб тақаш ҳам биринчи маротаба эмас. Лекин, Москва таклифига Вашингтон қандай жавоб берди? Матбуот анжуманида биринчи савол ҳам ана шундай бўлди.
“Сиз Москванинг Украина ва Грузияни НАТО таркибига қўшмалик талабига кескин “йўқ” деб жавоб бердингизми?”
Шу ерда АҚШ давлат котиби жавобдан қоча бошлади. “Мен конкрет нарсалар ҳақида гапиришни истамаган бўлардим”, - деди у ва яна “Натонинг очиқ эшиклари” ва “оммавий баёнотлар” ҳақида гапириб кетди.
“Ушбу муносабат билан ўз ўзидан савол пайдо бўлади. Агар АҚШ жавобида кескин “йўқ” дейилган бўлса, нима учун улар америкаликлар ушбу хатни махфий сақлашни сўрашмоқда? У ерда нима сир бор?
Нима бўлгада ҳам, ўз хатида америкалик ҳамкорлар турли туман айёрона иборалар ёрдамида НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги борасидаги саволга аниқ жавоб беришдан қочишди. Бу ҳақида Сергей Лавров “Асосий савол бўйича ҳеч қандай ижобий реакция йўқ. Асосий масала эса – НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги ва чегаралар ёнида Россия Федерациясига таҳдид солувчи қуроллар жойлаштирмаслик бўйича бизнинг талабларимиз аниқ. Бундай кафолатлар ўрнига Россияга кичик, арзимас имтиёзлар таклиф қилинмоқда”.
Wall Street Journalда яқинда АҚШ президенти маъмурияти Қора денгиз орқали ҳарбий кемалар ўтишининг янги қоидаларини муҳокама қилаётгани ва Польша ва Руминияда жойлаштирилган америка ракета мажмуаларини текшириш ҳақида маълмуот тарқалди. Буларнинг иккаласи ҳам Россия “хавотирларига” жавоб бўлиши керак.
New York Times ёзишига кўра Оқ уй хатида ўзаро чеклаб туриш чоралари бўйича музокаралр ўтказиш, ўрта ва яқин масофа ракеталарини чеклаш ва ҳарбий ўқув машқларини чегарадан узоқроқ ҳудудларда ўтказиш борасида таклифлар ҳам бор.
Йенс Столтенберг айтишига кўра, НАТО хатида Москва ва альянс орасида алоқаларни тиклаш масаласи кўтарилган. “Биз ўзимизнинг Москва ва Брюсселдаги офисларимизни тиклашимиз керак” – деди НАТО раҳбари. Лекин буларнинг ҳаммаси Россия раҳбарияти олдин огоҳлантирган “мавзуни айлантиришдир”. Яъни “Музокараларни бошлаш имконияти тўғрисидаги музокаралар”.
Ушбу гўёки юмшатиш ҳаракатлари билан бир вақтда вазиятни кескинлаштириш ҳам давом этмоқда. Эстонияга яқинда американинг 6та қирувчи самолёти келиб қўнди. Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ҳозиргина Россия Украинага бостириб кирган тақдирда америкаликлар “Шимолий оқим-2”ни ишга туширишга йўл қўймасликларини маълум қилди.
Шу билан бирга Америкада айни дамда украина борасида ҳеч қандай якдиллик йўқ. Янги консерваторлар, бюрократлар ва журналистларнинг жўр овози фонида АҚШ Россия атрофида вазиятни таранглаштириши учун ҳеч қандай эҳтиёж йўқ, Россияга таҳдидни кучайтириш – хафли бўлиши мумкин, Москва талабини бажариб ҳарбий блокларнинг 25 йил олдинги ҳолатига қайтиш яхши бўларди, деб турган овозлар йўқ бўлиб кетмоқда.
Сўнгги ҳафталар давомида биз бир неча экспертлардан Украина ва Грузия НАТОга керак эмас, ҳатто Болтиқбўйи давлатлари ва Шарқий Европа ҳам. Умуман бир вақтлар Совет Иттифоқидан ҳимоя мақсадида ташкил қилинган НАТОнинг ҳозир нима кераги бор?” – деб масалани кўндаланг қўйди Fox News бошловчиси Такер Карлсон.
“Улар нима учинжи жаҳон урушини бошламоқчими? – деб бунга муносабат билдирди собиқ президент Дональд Трамп. Эллик минг америкалик аскарларни Украинага учун урушиш мақсадида Европага жўнатиш - бу қандайдир ахмоқлик. Менинг давримдан бундай бўлмаган бўларди”.
Яъни америка элитаси орасида ҳам бу борада яққон келишмовчилик бор. Кўринишидан улар ўзлари нима қилаётганини тушунмай қолганга ўхшайди. Вашингтоннинг тажовузкор сиёсати бу – бошқарилаётган хаосми ёки бошқарилмаётган? Энди нима қилиш керак? Жавоб битта: вақтни чўзиш, мавзуни айлантириш, маъносиз хатлар ёзиш.
Европада бўлса қарама-қаршиликлар ундан ҳам кўп. Бир томондан АҚШ ва Британия асосий Европа давлатлари Германия ва Францияни Россияга қарши тиш қайрашга чақирмоқда. Европаликлар бўлса тарихий хотираларини ёдда тутгун ҳолда, бунга имкон қадар қаршилик қилишмоқда.
Айни дамда Парижда “Норманд тўртлиги” музокаралари бўлиб ўтмоқда. Уларнинг мақсади Украинадаги вазиятни нормаллаштириш. Барча томонлар ўт очишни тўхтатиш тарафдорлари эканини билдиришди.
Германия принципиал равишда Украинага қурол етказиб беришдан воз кечмоқда ва ҳозиргина буни Эстонияга ҳам таъқиқлади. Эстонлар Украинага немис қуролларини етказиб бермоқчи бўлишаётган эди. Германия Украинага 5 мингта каска етказиб берди холос. Бунга жавобан Киев мэри Кличко “Кейинги сафар нима бўлади, ёстиқларми?” деди истеҳзо билан.
Ушбу вақтда Британия элитаси таниқли журналист ва аристократ Патрик Винтуранинг оғзи билан Франция ва Германияни Россияга нисбатан “етарлича агрессия”намойиш қилмасликда айбламоқда. Ушбу икки давлат “Путинга нисбатан ортиқча оптимизмни кечиришда” айбланмоқда. Бабетта урушга бориши керак. Агар бормаса Вашингтон уларга газни ўчиради, яъни “Шимолий оқим-2”ни.

Европа секин аста бир нарсани тушуниб етмоқда – Америка европаликлар қўли билан уруш қилмоқчи. Улар бундай бўлмаслиги учун ҳамма ишни қилишга тайёр. Америка ҳам буни тушунган шекилли, шу сабабли Москвага юборилган хат мазмунини махфий сақлашни сўраган. Бундай ўзаро ишончсизлик муҳитида альянс ичида айтилган ҳар қандай ибора Вашингтон Москва билан алоҳида келишиб олаётгаининг далили сифатида қабул қилиниши мумкин. Олдин шундай ҳам бўлган ахир.

Масалан Афғонистондан сўнг, НАТО иштиоркчилари очиқчасига америкаликлар толибон билан олдиндан келишиб олишгани, лекин иттифоқчиларга эса постфактум маълум қилишганини ҳақида айтишган эди. Москва билан музокаралар иттифоқчилар орасида янада кўпроқ шубҳа ва хавотир уйғотмоқда.
Франция ва Германияга ҳеч қадай можаро керак бўлмаса Польша, Болтиқбўйи давлатлари ва НАТОнинг бошқа кичик укалари айнан шуни истамоқда. Шу сабабли ҳам юқори махфийлик ва тарихда бўлмаган ғалати дипломатик услублар қўлланилмоқда.