Уруш бўлмаслиги учун келишиб олиш керак - Медведев

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев урушнинг олдини олиш услубини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв —Sputnik. Уруш бўлмаслиги учун келишиб олиш керак, лекин аксарият одамлар можарони авж олдириш ортидан ўз обрўйини оширмоқчи бўлади, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Россиянинг етакчи ОАВларига берган интервьюсида.
“Айнан хавфсизлик кафолатлари борасида келишиб олиш керак. Бу сиёсий-дипломатик воситалар, бу музокаралар бу ташқи сиёсатда барча учун бир хил хавфсизлик принципидан фойдаланишдир. Бир томоннинг хавфсизлиги бошқа томонга таҳдид солиш йўли билан эришиб бўлмайди. Буларнинг барчаси Россия, Европа ва халқаро миқёсда муносабатлар асосини белгиловчи асосий ҳужжатларда мустаҳкамланган”, - деди Медведев.
Можарони авж олдириш кимга кераклиги ҳақида гап кетганда Медведев АҚШ сенаторларидан бирининг сўзларини келтирди.
“Яқинда бир жойда ўқигандим, Америка Қўшма штатлари Сенатининг маразматик (есини еган) қарияларидан бири - уларни бошқа сўз билан атай олмайман – Россия ва АҚШ орасида чекланган ядровий тўқнашиш, ўзаро ядровий зарба бериш эҳтимоли борлигини айтиб ўтганди. Унга ҳаммаси барибир бўлса керак, чунки унинг ёши анчага бориб қолган, у ўзига кераклигича яшаб бўлди, энди қолганларни қилмишига яраша жазолаш керак, деб ўйлаётган бўлса керак. Буни руҳий касалликдан бошқа нарса дейиш қийин”, - деди Медведев.
“Катта (сиёсий-таҳр.) кучга эга бўлган ҳукумат вакилидан бундай сўзларни эшитиш жуда ачинарли. Ахир АҚШда Сенат бу жуда жиддий ташкилот”, - деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
“Менинг эсимда қолган совет даврларида ҳам бизнинг америкалик ҳамкорларимиз ҳеч қачон ядровий можаро уюштирсан яхши бўларди деб гапиришмаган, - деди Медведев. – Ахир Кариб инқирози инсоният цивилизациясининг якуни қандай бўлиши мумкинлигини яққол кўрсатган эди”.
“Нима бўлганда ҳам АҚШ бундай фикрлар эшитилмоқда. Хўш биз бунга қандай муносабат билдиришимиз керак? Буга эсини еган қариянинг сўзлари ёки сиёсий спекуляция деб тушуниш керакми? Нима бўлганда ҳам бу жуда хафли”, - деб хулоса қилди Медведев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Россия Брюссель ва Вашингтонга ўз хавфсизлигини кафолатлаш тўғрисидаги шартнома имзолашни таклиф қилган эди. Унда Кремль НАТОнинг Шарққа кенгайишини ва собиқ Иттифоқ республикаларидан Росссияга қарши фойдаланишни бас қилишни, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қуроллар жойлаштиришни ва Европадан Америка ядровий қуролларини олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди.
Шу кунга қадар АҚШ ва НАТО ҳам Россия вакиллари орасида бир неча музокаралар бўлиб ўтди, АҚШ бир неча ҳафта давомида Россия таклифига ўз жавобини ишлаб чиқди ва 26 январь куни уни Россияга тақдим этди. Ҳужжат махфий, лекин Россиялик сенатор Владимир Жабаров изоҳига кўра “Россия АҚШнинг бундай жавобини қабул қилмайди”. Хуллас АҚШ Россия хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги таклифини рад этган.
Проект договора о гарантиях безопасности между Россией и США узб деск