Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро юз берди – видео

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берди.
Sputnik
Тожикистон чегарачилари Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизматига асосан.
“Соат 17:30дан 18:00га қадар Тожикистон чегарачилари Боткен вилоятининг Торт-Кочо ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди”, — деб хабар қилди Қирғизистон миллий хавфсизлиги қўмитаси чегара хизмати.
Чегара хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ва Боткен чегара отряди бошлиғи воқеа жойига йўл олди.
Чегаранинг ушбу қисмида жойлашган ҳарбий хизматчилар кучайтирилган хизмат режимига ўтказилди.
Sputnik Тожикистон маълум қилишича, можаронинг бошланишига Қирғизистон чегарасидан Тожикистон фуқароларига тегишли автомобилларга тош отилгани сабаб бўлган.
Айни дамда чегарада Тожикистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам аҳолининг икки гуруҳи тўпланган. Вазиятни қуролли кучлар вакиллари назорат қилмоқда.
Айни дамда Исфара-Ўш йўли ёпиқ.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма бўлиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости’га Қирғизистон чегара хизмати.
Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолар тарқалмоқда.