https://sputniknews.uz/20220127/tojik-qirgiz-chegarasida-yana-mojaro-video-22418733.html
Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро юз берди – видео
Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро юз берди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон чегарачилари Боткен вилоятининг Торт-Кочо ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди.
2022-01-27T19:21+0500
2022-01-27T19:21+0500
2022-01-27T19:44+0500
дунёда
қирғизистон
тожикистон
можаро
қирғиз-тожик чегараси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602141_16:0:1266:703_1920x0_80_0_0_09f284120ac3b06d20a77f189a88008c.jpg
Тожикистон чегарачилари Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизматига асосан.“Соат 17:30дан 18:00га қадар Тожикистон чегарачилари Боткен вилоятининг Торт-Кочо ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди”, — деб хабар қилди Қирғизистон миллий хавфсизлиги қўмитаси чегара хизмати.Чегара хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ва Боткен чегара отряди бошлиғи воқеа жойига йўл олди.Чегаранинг ушбу қисмида жойлашган ҳарбий хизматчилар кучайтирилган хизмат режимига ўтказилди.Sputnik Тожикистон маълум қилишича, можаронинг бошланишига Қирғизистон чегарасидан Тожикистон фуқароларига тегишли автомобилларга тош отилгани сабаб бўлган.Айни дамда чегарада Тожикистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам аҳолининг икки гуруҳи тўпланган. Вазиятни қуролли кучлар вакиллари назорат қилмоқда.Айни дамда Исфара-Ўш йўли ёпиқ.Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма бўлиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости’га Қирғизистон чегара хизмати.Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолар тарқалмоқда.
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602141_172:0:1109:703_1920x0_80_0_0_79474842ab360cdd3544edd8cacb340a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тожик-қирғиз чегарасида яна можаро – видео
тожик-қирғиз чегарасида яна можаро – видео
Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро юз берди – видео
19:21 27.01.2022 (янгиланди: 19:44 27.01.2022) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берди.
Тожикистон чегарачилари Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизматига асосан.
“Соат 17:30дан 18:00га қадар Тожикистон чегарачилари Боткен вилоятининг Торт-Кочо ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйишди”, — деб хабар қилди Қирғизистон миллий хавфсизлиги қўмитаси чегара хизмати.
Чегара хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ва Боткен чегара отряди бошлиғи воқеа жойига йўл олди.
Чегаранинг ушбу қисмида жойлашган ҳарбий хизматчилар кучайтирилган хизмат режимига ўтказилди.
Sputnik Тожикистон маълум қилишича, можаронинг бошланишига Қирғизистон чегарасидан Тожикистон фуқароларига тегишли автомобилларга тош отилгани сабаб бўлган.
Айни дамда чегарада Тожикистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам аҳолининг икки гуруҳи тўпланган. Вазиятни қуролли кучлар вакиллари назорат қилмоқда.
Айни дамда Исфара-Ўш йўли ёпиқ.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма бўлиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости’га Қирғизистон чегара хизмати.
Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолар тарқалмоқда.