ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш тизими яхши ишламаётганига изоҳ берди.
Вазирлик хабарига кўра, Тошкент шаҳридаги мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилган. Аммо газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти.
“Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги фуқаролардан хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраган эди.