Иситиш тизими нега яхши ишламаяпти

© Sputnik / СтрингерДевочка возле батареи у себя дома.
Девочка возле батареи у себя дома. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Oбуна бўлиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хонадонларга меъёрида иссиқлик етказиб берилмаётгани ҳақидаги мурожаатларга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш тизими яхши ишламаётганига изоҳ берди.
Вазирлик хабарига кўра, Тошкент шаҳридаги мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилган. Аммо газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти.
“Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги фуқаролардан хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраган эди.
Янгиликлар лентаси
0