Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди

Истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр таъминотини тиклаш комиссиянинг биринчи вазифаларидан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқни берди.
Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.
Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Марказий Осиёдаги блэкаут

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.

Мавзуга оид:

ИИВ аҳолидан саросимага тушмасликни сўради
Тошкентда “свет” ўчиши тирбандликни келтириб чиқарди
"Свет" ўчиши вакциналарни сақлашга таъсир қиладими
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди