https://sputniknews.uz/20220125/hukumat-komissiyasi-elektr-energiyasidagi-uzilish-sabablarini-aniqlaydi-22371794.html
Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди
Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди
Sputnik Ўзбекистон
Президент топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди.
2022-01-25T16:22+0500
2022-01-25T16:22+0500
2022-01-25T16:23+0500
жамият
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22367424_498:236:1920:1036_1920x0_80_0_0_b43d57b39f334b25a51e1ecec458f4d0.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқни берди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.Марказий Осиёдаги блэкаут25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22367424_516:62:1920:1115_1920x0_80_0_0_f6433a975ec7c7a3cb9816b33ade5ae9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш
ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш
Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди
16:22 25.01.2022 (янгиланди: 16:23 25.01.2022) Истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр таъминотини тиклаш комиссиянинг биринчи вазифаларидан.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқни
берди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.
Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.
Марказий Осиёдаги блэкаут
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти
узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини
маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти
тикланмоқда.