Қозоғистон бойлигининг ярмига атиги 162 киши эгалик қилади – Тоқаев

Қозоғистон президенти йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.
Sputnik
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Учрашув бошида президент Қозоғистондаги бой ва камбағал одамлар ўртасидаги тафовут мамлакатни қамраб олган норозиликка сабаб бўлганини таъкидлади.
"Аҳоли даромаддаги табақаланиш қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди ва "порох бочка олдида ёндирилган гугурт" ролини ўйнади. Бундан террорчи-жангчилар ва уларнинг ортида турган фитначилар фойдаланди", - деди у.
Шунингдек, Тоқаев мамлакатдаги чуқур ижтимоий тенгсизлик ҳақида гапирди.
"Халқаро хусусан, KPMGнинг экспертлари таъкидлашича, Қозоғистон бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли. Аҳолининг ярмининг ойлик даромади 50 минг тенгедан ёки йилига 1300 доллардан сал кўпроқ. Бундай пулга яшаш деярли мумкин эмас. Вазиятни зудлик билан ўзгартириш керак, кўп нарса сизга, ҳурматли тадбиркорларга боғлиқ”, - деди у.
Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда олигополия - бу доимий равишда бир қўлларда бизнесни диверсификация қилишга интилишдир, лекин мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш эмас.
“Бизнесни монополлаштириш - бу ёмон. Бу жамият депрессиясига, ишончсизлигига олиб келади. Одамлар нима учун бизнеснинг барча турлари бир қўлда, деб ҳайрон бўлмоқда”, деди Тоқаев.