https://sputniknews.uz/20220121/qozogiston-boyligining-yarmiga-atigi-162-kishi-egalik-qiladi-toqaev-22316514.html
Қозоғистон бойлигининг ярмига атиги 162 киши эгалик қилади – Тоқаев
Қозоғистон бойлигининг ярмига атиги 162 киши эгалик қилади – Тоқаев
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.
2022-01-21T14:06+0500
2022-01-21T14:06+0500
2022-01-21T14:12+0500
дунёда
қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21603953_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_773a37307bb24ccb8aba7fbcaef5627c.jpg
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди. Учрашув бошида президент Қозоғистондаги бой ва камбағал одамлар ўртасидаги тафовут мамлакатни қамраб олган норозиликка сабаб бўлганини таъкидлади."Аҳоли даромаддаги табақаланиш қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди ва "порох бочка олдида ёндирилган гугурт" ролини ўйнади. Бундан террорчи-жангчилар ва уларнинг ортида турган фитначилар фойдаланди", - деди у.Шунингдек, Тоқаев мамлакатдаги чуқур ижтимоий тенгсизлик ҳақида гапирди.Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда олигополия - бу доимий равишда бир қўлларда бизнесни диверсификация қилишга интилишдир, лекин мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш эмас.“Бизнесни монополлаштириш - бу ёмон. Бу жамият депрессиясига, ишончсизлигига олиб келади. Одамлар нима учун бизнеснинг барча турлари бир қўлда, деб ҳайрон бўлмоқда”, деди Тоқаев.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21603953_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_c2a9dfbca241f049cda921ff47792a7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон бойлиги ярмига 162 киши эгалик қилади тоқаев
қозоғистон бойлиги ярмига 162 киши эгалик қилади тоқаев
Қозоғистон бойлигининг ярмига атиги 162 киши эгалик қилади – Тоқаев
14:06 21.01.2022 (янгиланди: 14:12 21.01.2022) Қозоғистон президенти йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон
хабар қилди.
Учрашув бошида президент Қозоғистондаги бой ва камбағал одамлар ўртасидаги тафовут мамлакатни қамраб олган норозиликка сабаб бўлганини таъкидлади.
"Аҳоли даромаддаги табақаланиш қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди ва "порох бочка олдида ёндирилган гугурт" ролини ўйнади. Бундан террорчи-жангчилар ва уларнинг ортида турган фитначилар фойдаланди", - деди у.
Шунингдек, Тоқаев мамлакатдаги чуқур ижтимоий тенгсизлик ҳақида гапирди.
"Халқаро хусусан, KPMGнинг экспертлари таъкидлашича, Қозоғистон бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли. Аҳолининг ярмининг ойлик даромади 50 минг тенгедан ёки йилига 1300 доллардан сал кўпроқ. Бундай пулга яшаш деярли мумкин эмас. Вазиятни зудлик билан ўзгартириш керак, кўп нарса сизга, ҳурматли тадбиркорларга боғлиқ”, - деди у.
Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда олигополия - бу доимий равишда бир қўлларда бизнесни диверсификация қилишга интилишдир, лекин мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш эмас.
“Бизнесни монополлаштириш - бу ёмон. Бу жамият депрессиясига, ишончсизлигига олиб келади. Одамлар нима учун бизнеснинг барча турлари бир қўлда, деб ҳайрон бўлмоқда”, деди Тоқаев.