ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ушбу дам олиш кунлари айрим вилоятларда кучли шамол бўлилиши, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
15 январдан 16 январга ўтар кечаси Навоий, Бухоро, Самарқанд ҳудудлари, қисман Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида кучли жанубий шамоллар эсиши кутилмоқда. Шамолнинг максимал тезлиги кучайганда сониясига 23-27 метрни ташкил этиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° иссиқ бўлади.
"Ўзгидромет" 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши оқибатида айрим вилоятларда шамол тезлиги кучайиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
Тошкентда ҳаво ҳарорати 12-14° иссиқ бўлиб, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.ни ташкил қилади.
15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёнғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати 2-7° иссиқ бўлади.
Шу билан бирга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Чимён" ҳудудида 15 январь соат 08:00 дан 16 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилди ва фуқаролардан "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.