Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

Сурхондарёлик эркак жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* террорчилик гуруҳи тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сурхондарёлик Ж.Х. (1987 йилда туғилган) 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришган. Кейин уларнинг таъсирига тушиб қолган.
Натижада у экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлаган.
Фарғонада ИД* ғояларини тарғиб қилган ёш йигитга қарши жиноий иш очилди
Ж.Х. жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланган.
Эркак Ўзбекистонга олиб келинган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
* Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатларда тақиқланган