https://sputniknews.uz/20220112/rossiyada-jihod-goyalarini-targib-qilishda-gumon-qilingan-ozbekistonlik-qolga-olindi-22166216.html
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
“Тавҳид ва жиҳод катибаси”* террорчилик гуруҳи тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди.
2022-01-12T17:21+0500
2022-01-12T17:21+0500
2023-04-05T18:35+0500
ҳодисалар
террорчилар
“тавҳид ва жиҳод катибаси”
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22159978_0:98:1881:1156_1920x0_80_0_0_fbfda7b774e5cf4f88af62db60699f7c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* террорчилик гуруҳи тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.Сурхондарёлик Ж.Х. (1987 йилда туғилган) 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришган. Кейин уларнинг таъсирига тушиб қолган.Натижада у экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлаган.Фарғонада ИД* ғояларини тарғиб қилган ёш йигитга қарши жиноий иш очилдиЖ.Х. жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланган.Эркак Ўзбекистонга олиб келинган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.* Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатларда тақиқланган
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22159978_104:0:1775:1253_1920x0_80_0_0_8f8a6ad0d37a7ed24bf5d8310a10545f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тавҳид ва жиҳод катибаси террорчилик гуруҳи ўзбекистон фуқароси россияда қўлга олинди
тавҳид ва жиҳод катибаси террорчилик гуруҳи ўзбекистон фуқароси россияда қўлга олинди
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
17:21 12.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Сурхондарёлик эркак жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* террорчилик гуруҳи тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Сурхондарёлик Ж.Х. (1987 йилда туғилган) 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришган. Кейин уларнинг таъсирига тушиб қолган.
Натижада у экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлаган.
Ж.Х. жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланган.
Эркак Ўзбекистонга олиб келинган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
* Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатларда тақиқланган