Ичак иммун ҳимояси, витаминлар ишлаб чиқиш ва фойдали моддалар сўрилиши учун жавоб беради. Ҳазм қилиш тизими ҳолати инсон организмининг умумий саломатлигига таъсир қилади, шунинг учун ҳам кунлик рационга ўз вақтида қўшимча маҳсулотлар киритиш ҳақида жиддий ўйлаш керак.
Иммун тизимининг деярли 70% ҳужайлари ичакда, аниқроқ қилиб айтганда, ҳазм қилиш органининг шиллиқ қаватида жойлашган. Бироқ унинг таркибидаги бактериялар ичаклар тўғри ишлаши учун соғлом озиқ моддаларини талаб қилади. Акс ҳолда, бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нотўғри овқатланиш туфайли инфекцияларга таъсирчанлик кучаяди. Сурункали ичак касалликлари пайдо бўлиши хавфи бор, бу эса янада жиддий муаммоларга (саратон ёки ҳатто жигар циррозига) ҳам олиб келиши мумкин. Бироқ, тўғри озиқ-овқат фойдали бактерияларни кўпайтиради, зарарларини эса назорат қилади.
Шунинг учун ҳам ичакдаги бактериялар иммун ва нерв тизими билан ўзаро боғлиқ, дейди доктор Томас Фрилинг Focus интернет-нашрига берган интерьюсида.
Ичакларга нималар зарар келтиради?
Мутахассис ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир қиладиган учта маҳсулот номини санаб ўтди.
- Шакар
Кўпчилигимиз ширинликларни яхши кўрамиз: шоколад, мармелад, мазали пишириқлар. Бироқ, мунтазам ширинликлар истеъмол қилсак, тезда ортиқча вазн пайдо бўлади. Ичакнинг шиллиқ қавати бактерияларида ҳам худди шундай. Улар шакарни тез парчалайди, шунинг учун ҳам уларнинг кўпайиш жараёни жуда тезлашади. Бу ичак саломатлигига салбий таъсир қилади.
- Қуритилган, дудланган ва қайта ишланган колбаса маҳсулотлари
Муаммо шундаки, колбаса маҳсулотларида иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида потенциал канцерогенлар пайдо бўлади. Тез-тез қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш ошқозон ости бези саратони ривожланиш эҳтимолини оширади. Бироқ, баъзида зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин.
“Дудланган колбаса рационимизнинг бир қисми, лекин доимо истеъмол қилиш мумкин эмас. Уни ҳафтада бир маротаба истеъмол қилиш мумкин, ҳеч қандай зарарли оқибатлар бўлмайди”, - дейди Фрилинг.
- “Ёмон ёғлар”
Шунингдек шифокор майонез, маргарин ва сало таркибидаги ёмон ёғларнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириб ўтди. Бундай овқат ичак учун қўшимча оғир юк бўлади.
Қандай маҳсулотлар ёрдам беради?
Бундай ҳолларда енгил эрувчан ва табиий озиқ толалари ёрдам беради. Бу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ичак фаолиятини меъёрлаштиради ва ҳазм қилишни яхшилайди.
- Банан
Инулинга бой (табиий фойдали маҳсулот). У ичакдаги яллиғланишга қарши бактериялар ўсишига яхши таъсир қилади.
- Балиқ
Маълумки, балиқ ёғли кислоталарга бой. Бу эса шиллиқ қаватнинг озиқланишига яхши таъсир қилади ва организмнинг ҳимоя функциясини мустаҳкамлайди.
-Пўсти билан қайнатилган картошка
Картошка пўсти таркибида ичак ҳимоясини яхшилайдиган ёғ кислоталари бор. У шиллиқ қаватнинг ҳолатига яхши таъсир қилади.
- Тузланган карам
Ферментация жараёнларини фаоллаштиради, патоген бактерияларни сизиб чиқаради, шу сабаб ичак шиллиқ қаватини соғлом асрайди.
- Қора нон
Унинг таркибида иммун тизимини мустаҳкамлаш учун зарур клетчаткалар ҳамда қимматли углеводлар бор.
Шунингдек, Томас Фрилинг рационга дуккакли маҳсулотлар, исмалоқ, сабзи ва савой карами каби клетчаткага бой маҳсулотларни киритишни тавсия қилди.
Янада мустаҳкам иммунитет учун эса мутахассис нафақат меъёрлаштирилган парҳез, балки мунтазам очиқ ҳавода машқ қилишни ҳам тавсия қилади.