https://sputniknews.uz/20220109/vrach-ichaklar-uchun-eng-foydali-va-zararli-mahsulotlarni-aytdi-21789709.html
Шифокор ичаклар учун энг зарарли таомларни санаб ўтди
Шифокор ичаклар учун энг зарарли таомларни санаб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Америкалик гастроэнтеролог-шифокор Томас Фрилинг айтишига кўра, шакар, колбаса ва “айрим ёғлар” ичак учун энг хавфли маҳсулотлар.
2022-01-09T22:30+0500
2022-01-09T22:30+0500
2022-01-09T20:53+0500
жамият
шифокорлар тавсияси
соғлом турмуш тарзи платформаси
фойдали
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1419/91/14199183_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2e24e2ccd3c7a54e81e65e82d83d4301.jpg
Ичак иммун ҳимояси, витаминлар ишлаб чиқиш ва фойдали моддалар сўрилиши учун жавоб беради. Ҳазм қилиш тизими ҳолати инсон организмининг умумий саломатлигига таъсир қилади, шунинг учун ҳам кунлик рационга ўз вақтида қўшимча маҳсулотлар киритиш ҳақида жиддий ўйлаш керак.Иммун тизимининг деярли 70% ҳужайлари ичакда, аниқроқ қилиб айтганда, ҳазм қилиш органининг шиллиқ қаватида жойлашган. Бироқ унинг таркибидаги бактериялар ичаклар тўғри ишлаши учун соғлом озиқ моддаларини талаб қилади. Акс ҳолда, бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.Нотўғри овқатланиш туфайли инфекцияларга таъсирчанлик кучаяди. Сурункали ичак касалликлари пайдо бўлиши хавфи бор, бу эса янада жиддий муаммоларга (саратон ёки ҳатто жигар циррозига) ҳам олиб келиши мумкин. Бироқ, тўғри озиқ-овқат фойдали бактерияларни кўпайтиради, зарарларини эса назорат қилади.Шунинг учун ҳам ичакдаги бактериялар иммун ва нерв тизими билан ўзаро боғлиқ, дейди доктор Томас Фрилинг Focus интернет-нашрига берган интерьюсида.Ичакларга нималар зарар келтиради?Мутахассис ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир қиладиган учта маҳсулот номини санаб ўтди.- ШакарКўпчилигимиз ширинликларни яхши кўрамиз: шоколад, мармелад, мазали пишириқлар. Бироқ, мунтазам ширинликлар истеъмол қилсак, тезда ортиқча вазн пайдо бўлади. Ичакнинг шиллиқ қавати бактерияларида ҳам худди шундай. Улар шакарни тез парчалайди, шунинг учун ҳам уларнинг кўпайиш жараёни жуда тезлашади. Бу ичак саломатлигига салбий таъсир қилади.- Қуритилган, дудланган ва қайта ишланган колбаса маҳсулотлариМуаммо шундаки, колбаса маҳсулотларида иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида потенциал канцерогенлар пайдо бўлади. Тез-тез қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш ошқозон ости бези саратони ривожланиш эҳтимолини оширади. Бироқ, баъзида зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин.- “Ёмон ёғлар”Шунингдек шифокор майонез, маргарин ва сало таркибидаги ёмон ёғларнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириб ўтди. Бундай овқат ичак учун қўшимча оғир юк бўлади.Қандай маҳсулотлар ёрдам беради?Бундай ҳолларда енгил эрувчан ва табиий озиқ толалари ёрдам беради. Бу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ичак фаолиятини меъёрлаштиради ва ҳазм қилишни яхшилайди.- БананИнулинга бой (табиий фойдали маҳсулот). У ичакдаги яллиғланишга қарши бактериялар ўсишига яхши таъсир қилади.- БалиқМаълумки, балиқ ёғли кислоталарга бой. Бу эса шиллиқ қаватнинг озиқланишига яхши таъсир қилади ва организмнинг ҳимоя функциясини мустаҳкамлайди.-Пўсти билан қайнатилган картошкаКартошка пўсти таркибида ичак ҳимоясини яхшилайдиган ёғ кислоталари бор. У шиллиқ қаватнинг ҳолатига яхши таъсир қилади.- Тузланган карамФерментация жараёнларини фаоллаштиради, патоген бактерияларни сизиб чиқаради, шу сабаб ичак шиллиқ қаватини соғлом асрайди.- Қора нонУнинг таркибида иммун тизимини мустаҳкамлаш учун зарур клетчаткалар ҳамда қимматли углеводлар бор.Шунингдек, Томас Фрилинг рационга дуккакли маҳсулотлар, исмалоқ, сабзи ва савой карами каби клетчаткага бой маҳсулотларни киритишни тавсия қилди.Янада мустаҳкам иммунитет учун эса мутахассис нафақат меъёрлаштирилган парҳез, балки мунтазам очиқ ҳавода машқ қилишни ҳам тавсия қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1419/91/14199183_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8a63b97ef3e0ee1be6789816c08b573e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ичак фойдали зарарли маҳсулотлар гастроэнтерелог шифокор
ичак фойдали зарарли маҳсулотлар гастроэнтерелог шифокор
Шифокор ичаклар учун энг зарарли таомларни санаб ўтди
Америкалик гастроэнтеролог-шифокор Томас Фрилинг айтишига кўра, шакар, колбаса ва “айрим ёғлар” ичак учун энг хавфли маҳсулотлар.
Ичак иммун ҳимояси, витаминлар ишлаб чиқиш ва фойдали моддалар сўрилиши учун жавоб беради. Ҳазм қилиш тизими ҳолати инсон организмининг умумий саломатлигига таъсир қилади, шунинг учун ҳам кунлик рационга ўз вақтида қўшимча маҳсулотлар киритиш ҳақида жиддий ўйлаш керак.
Иммун тизимининг деярли 70% ҳужайлари ичакда, аниқроқ қилиб айтганда, ҳазм қилиш органининг шиллиқ қаватида жойлашган. Бироқ унинг таркибидаги бактериялар ичаклар тўғри ишлаши учун соғлом озиқ моддаларини талаб қилади. Акс ҳолда, бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нотўғри овқатланиш туфайли инфекцияларга таъсирчанлик кучаяди. Сурункали ичак касалликлари пайдо бўлиши хавфи бор, бу эса янада жиддий муаммоларга (саратон ёки ҳатто жигар циррозига) ҳам олиб келиши мумкин. Бироқ, тўғри озиқ-овқат фойдали бактерияларни кўпайтиради, зарарларини эса назорат қилади.
Шунинг учун ҳам ичакдаги бактериялар иммун ва нерв тизими билан ўзаро боғлиқ, дейди доктор Томас Фрилинг Focus интернет-нашрига берган интерьюсида.
Ичакларга нималар зарар келтиради?
Мутахассис ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир қиладиган учта маҳсулот номини санаб ўтди.
Кўпчилигимиз ширинликларни яхши кўрамиз: шоколад, мармелад, мазали пишириқлар. Бироқ, мунтазам ширинликлар истеъмол қилсак, тезда ортиқча вазн пайдо бўлади. Ичакнинг шиллиқ қавати бактерияларида ҳам худди шундай. Улар шакарни тез парчалайди, шунинг учун ҳам уларнинг кўпайиш жараёни жуда тезлашади. Бу ичак саломатлигига салбий таъсир қилади.
- Қуритилган, дудланган ва қайта ишланган колбаса маҳсулотлари
Муаммо шундаки, колбаса маҳсулотларида иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида потенциал канцерогенлар пайдо бўлади. Тез-тез қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш ошқозон ости бези саратони ривожланиш эҳтимолини оширади. Бироқ, баъзида зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин.
“Дудланган колбаса рационимизнинг бир қисми, лекин доимо истеъмол қилиш мумкин эмас. Уни ҳафтада бир маротаба истеъмол қилиш мумкин, ҳеч қандай зарарли оқибатлар бўлмайди”, - дейди Фрилинг.
Шунингдек шифокор майонез, маргарин ва сало таркибидаги ёмон ёғларнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириб ўтди. Бундай овқат ичак учун қўшимча оғир юк бўлади.
Қандай маҳсулотлар ёрдам беради?
Бундай ҳолларда енгил эрувчан ва табиий озиқ толалари ёрдам беради. Бу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ичак фаолиятини меъёрлаштиради ва ҳазм қилишни яхшилайди.
Инулинга бой (табиий фойдали маҳсулот). У ичакдаги яллиғланишга қарши бактериялар ўсишига яхши таъсир қилади.
Маълумки, балиқ ёғли кислоталарга бой. Бу эса шиллиқ қаватнинг озиқланишига яхши таъсир қилади ва организмнинг ҳимоя функциясини мустаҳкамлайди.
-Пўсти билан қайнатилган картошка
Картошка пўсти таркибида ичак ҳимоясини яхшилайдиган ёғ кислоталари бор. У шиллиқ қаватнинг ҳолатига яхши таъсир қилади.
Ферментация жараёнларини фаоллаштиради, патоген бактерияларни сизиб чиқаради, шу сабаб ичак шиллиқ қаватини соғлом асрайди.
Унинг таркибида иммун тизимини мустаҳкамлаш учун зарур клетчаткалар ҳамда қимматли углеводлар бор.
Шунингдек, Томас Фрилинг рационга дуккакли маҳсулотлар, исмалоқ, сабзи ва савой карами каби клетчаткага бой маҳсулотларни киритишни тавсия қилди.
Янада мустаҳкам иммунитет учун эса мутахассис нафақат меъёрлаштирилган парҳез, балки мунтазам очиқ ҳавода машқ қилишни ҳам тавсия қилади.