ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қурилиш ташкилоти мутахассис янги кўприк остидан сув кетиш ҳодисасига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 31 декабь куни Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида янги кўприк (туннель) шаклидаги йўл ўтказгич тантанали ишга туширилган эди.
В Самарканде торжественно открыли тоннель, построенный на пересечении улиц Рудаки и Бустонсарой.
© Фото: ГУБДД Узбекистана
Лекин орадан бир неча куни ўтиб, ёмғирли ҳаво бўлганда ушбу янги қурилган кўприк остидан сув сизиб чиқаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва аҳоли орасида турли саволлар пайдо бўлишига олиб келди.
"1-Кўприк қурилиш отряди" директор ўринбосари Азимбек Мирзаев ҳодисага изоҳ берди.
Мутахассис айтишига кўра, кўприк остидан сув чиқишига сув оқиб кетиш йўлларида ташқаридан келаётган чиқиндилар тиқилиб қолгани сабаб бўлган. Оққан сув кўприкнинг конструкциявий ёки бошқа қисмига зарар етказмаган. Ушбу ҳодисага кўприк қурилиши ҳали охиригача етказилмагани ва сув оқиб кетиш йўллари охиригача қурилмагани сабаб бўлган. Кўприк қурилиши январь ойининг охирида тугатилиши кутилмоқда.