https://sputniknews.uz/20220104/samarqandda-yangi-qurilgan-koprik-ostidan-nega-suv-chiqdi---mutaxassis-izohi-22073774.html
Самарқандда янги қурилган кўприк остидан нега сув чиқди - мутахассис изоҳи
Самарқандда янги қурилган кўприк остидан нега сув чиқди - мутахассис изоҳи
Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш компанияси мутахассиси Самарқандда янги қурилган кўприк остидан сув чиқишига изоҳ берди.
2022-01-04T15:08+0500
2022-01-04T15:08+0500
2022-01-04T15:21+0500
жамият
самарқанд
қурилиш
кўприк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1f/22039063_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a37acba62793e378c5c1fbfebef23b27.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қурилиш ташкилоти мутахассис янги кўприк остидан сув кетиш ҳодисасига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 31 декабь куни Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида янги кўприк (туннель) шаклидаги йўл ўтказгич тантанали ишга туширилган эди. Лекин орадан бир неча куни ўтиб, ёмғирли ҳаво бўлганда ушбу янги қурилган кўприк остидан сув сизиб чиқаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва аҳоли орасида турли саволлар пайдо бўлишига олиб келди. "1-Кўприк қурилиш отряди" директор ўринбосари Азимбек Мирзаев ҳодисага изоҳ берди. Мутахассис айтишига кўра, кўприк остидан сув чиқишига сув оқиб кетиш йўлларида ташқаридан келаётган чиқиндилар тиқилиб қолгани сабаб бўлган. Оққан сув кўприкнинг конструкциявий ёки бошқа қисмига зарар етказмаган. Ушбу ҳодисага кўприк қурилиши ҳали охиригача етказилмагани ва сув оқиб кетиш йўллари охиригача қурилмагани сабаб бўлган. Кўприк қурилиши январь ойининг охирида тугатилиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1f/22039063_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_04a0a2757a1040657694375641c510c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқандда янги қурилган кўприк сув чиқиши мутахассис
самарқандда янги қурилган кўприк сув чиқиши мутахассис
Самарқандда янги қурилган кўприк остидан нега сув чиқди - мутахассис изоҳи
15:08 04.01.2022 (янгиланди: 15:21 04.01.2022) Янги кўприк остидан оқиб чиққан сув кўприкнинг конструкциявий ёки бошқа қисмига зарар етказмаган - мутахассис.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қурилиш ташкилоти мутахассис янги кўприк остидан сув кетиш ҳодисасига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 31 декабь куни Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида янги кўприк (туннель) шаклидаги йўл ўтказгич тантанали ишга туширилган эди.
Лекин орадан бир неча куни ўтиб, ёмғирли ҳаво бўлганда ушбу янги қурилган кўприк остидан сув сизиб чиқаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва аҳоли орасида турли саволлар пайдо бўлишига олиб келди.
"1-Кўприк қурилиш отряди" директор ўринбосари Азимбек Мирзаев ҳодисага изоҳ берди.
Мутахассис айтишига кўра, кўприк остидан сув чиқишига сув оқиб кетиш йўлларида ташқаридан келаётган чиқиндилар тиқилиб қолгани сабаб бўлган. Оққан сув кўприкнинг конструкциявий ёки бошқа қисмига зарар етказмаган. Ушбу ҳодисага кўприк қурилиши ҳали охиригача етказилмагани ва сув оқиб кетиш йўллари охиригача қурилмагани сабаб бўлган. Кўприк қурилиши январь ойининг охирида тугатилиши кутилмоқда.