Зарарли маслаҳатлар: Хитой СССР қулашидан нималарни ўрганиб олди

Бундан 30 йил олдин СССРнинг қулаши Хитой учун катта сабоқ бўлди. Улар буюк империя инқирозини синчиклаб ўрганиб чиқиб, советлар қилган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек —Sputnik. Маълумки Хитойда коммунизм ўрнатилишига биринчи навбатда СССР сабабчи бўлган. 1911 йилда Хитойда Синхай инқилоби натижасида Республика ўрнатилган эди. Ҳукумат бошига хитой миллатчилари келиши мамлакатнинг ҳарбийлашишига ва турли низолар оқибатида тарқрорлик авж олишига сабаб бўлди.
Ўша вақтларда Совет Иттифоқи ташкил қилиниши ва оёққа туриш жараёни Хитой ёшларида катта қизиқиш уйғотар ва умид билан “қизил қўшни”га назар ташларди. Хитой ёшларида ҳам ижтимоий тенглик ва социализм ғоялари катта қизиқиш уйғотарди. 1920 йилларда Хитойда коммунистик партиянинг биринчи яширин съезди бўлиб ўтади.
Салкам 20 йи давом этган яширин кураш колммунистлар ғалабасига олиб келмайди, лекин шу вақтда Иккинчи жаҳон уруши ва япон интервенцияси бошланади. Ваниҳоят СССР ёрдамида японлар қувилганидан сўнг 1949 йилда ҳукумат бошига Мао Цзедун келади ва Хитой Халқ Республикаси ташкил қилинганини эълон қилади.

Янги чақириқлар

Сталин вафотидан сўнг, СССР ва Хитой дўстлиги ҳам маълум синовлардан ўтишига тўғри келади. Мао Цзедун СССР янги раҳбариятини ревизионизмда айблаб, муносабатларни узиб қўйди ва ўз билганича мамлакатни бошқара бошлади. “Улкан сакраш”шиори остида ўтказилган ислоҳотлар аксинча натижаларга олиб келди: мамлакатда оммавий очлик, гуманитар ва маданий инқироз содир бўлди.
Коммунистик партия раҳбарияти орасида “буюк йўлбошчи” танлаган йўналиш тўғри эканига шубҳаланувчи кишилар пайдо бўлди. Уларнинг аксариятиўқимишли ва ўз ишини яхши билган кишилар эди. Мао Цзедун буларнинг барчасидан хабардор эди ва партия ичида пайдо бўлган рақобатга қарши “Буюк маданий инқилоб” номи остида ҳақиқий қатағон эълон қилди. Оқибатда, миллионлаб фан ва маданиятинг етакчи вакиллари, интеллигенция йўқ қилинди, давлат ривожланишда бир неча йил орқага сурилди. Қатағон 1976 йилда Маонинг ўлимидан сўнг тугади.
Ҳукумат бошига “маданий инқилоб” вақтида ўзи ҳам азият чеккан Дэн Сяопин келди ва аста секин, “пайпаслаб”, кўплаб танқид ва тортишувлар билан Хитой олдинга қараб юра бошлади.
1980 йиллар охирда СССР ва Хитой муносабатлари яна илиқлашди. Хитой ёшлари ҳам СССРда ўша вақтлардан бошланган “қайта қуриш” ғояси билан қизиқа бошлади. Бунинг оқибатида у ерда яна қандайдир ҳаракатлар бошланди ва 1989 йилда Михаил Горбачевнинг ташрифи вақтида Тяньаньмэнь — бош майдонида катта намойиш бўлди. Хитой ҳукумати томонидан ушбу намойиш шафқатсизарча бостирилди. Совет ҳукумати Хитойдан бунинг учун норози бўлса-да ҳеч нарса демади, чунки ушбу вақтда унинг ўз муаммолари ошиб-тошиб ётган эди. Ахир ўшанда СССР тугашида атиги 1,5 йил вақт қолган эди.
Хитой Коммунисттик партияси эса Тяньаньмэнь майдонидаги митингдан ҳам СССР тарқалиб кетишидан ҳам ўзи учун керакли хулосалар чиқриб, келажак ривожланиш йўналишини тўғри танлай олди.

Ақлни ахмоқдан ўрган ёки СССР тажрибаси

CCCРда 1991 йилда содир бўлган воқеаларга Хитой очиқчасига ҳеч қандай реакция билдирилмаган бўлса-да, ўзи учун керакли хулосаларни чиқариб олди. Ва биринчи хулоса –Михаил Горбачев бошлаган қайта қуриш СССРни фалокатга олиб келди.
Ўтган 30 йил давомида Хитойлик мутахассислар Совет Иттифоқи инқирозини ўрганиб чиқишмоқда, партиядаги ўзгаришлар, ҳар бир қўйилган қадам, қайта қуриш ва бошқа жиҳатлар синчиклаб ўрганилмоқда. Мақсад – Хитойда бунга йўл қўймаслик.
“Шу вақтгача билдирилган хулосалар орасида СССРнинг ижтимоий-иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолгани, КПСС инқирози, КПСС раҳбариятининг марксизмнинг илк қадриятларига хиёнат қилиши – бутун мамлакатни барбод қилди, деган хулосага келмоқда”, - дейди Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлими илмий ходими Иван Зуенко.
Совет Иттифоқининг энг катта хатолари орасида – партия ва давлат раҳбарларининг турли қарашлари туфайли тарқоқлик содир бўлиши, коррупция, мамлакат четларида сепаратизм.
Шунингдек хитойлик мутахассислар Михаил Горбачевнинг Хитойнинг ўша вақтларда аллақачон ўзининг самарадорлигини кўрсатган Хитой тажрибасига атайлаб эътибор қаратмаганини ҳам қайд этишди, - дейди Зуев.

Ҳамма нарса халқ учун

Хитой ҳам 21 асар бошида мамлакатда кучли коррупция ва самарасиз бошқарув муаммолари, ва мафкуравий ишончсизлик ва сепаратистик кайфиятларга дуч келган эди. 2012 йилда ҳукумат бошига келган Си Цзиньпин мамлакатнинг келажак ривожланиш йўлини белгилади, - деб ўз фикрини билдирди НИУ ВШЭнинг Шарқшунослик мактаби раҳбари Андрей Карнеев.
“Ҳукумат бошига Си келганда асосан икки хил фикр мавжуд эди – Ғарб йўлидан кетиш керакми ёки социализм томон. Бу борада ҳукуматда тортишувлар шу қадар авж олдики, вазият мисли чайқалаётган қайиққа ўхшаб қолди” – дейди мутахассис.

Ўз чиқишларида Си Цзиньпинь Совет Иттифоқи тажрибасини мисол қилиб кўрсатди. Хитой янги раҳбари – СССР тарқалиб кетаётганда ҳеч ким сўнгги совет элитасини ҳимоя қилиб чиқмаганига, уларнинг халқ орасида обрўйи шунчалик тушиб кетганига эътибор қаратди ва “Хитой компартияси бунга йўл қўймаслиги керак” деб хулоса қилди Си.

“Си Цзиньпин ҳукумат бошига келганда Хитойда Совет Иттифоқида содир бўлган воқеаларга йўл қўймаслик – ўзининг асосий бурчи деб билди. Шу сабабли қисқа вақт ичида кўп пул ишлаб топиш, аҳолининг кичик қисми ўта бой бўлиб кетиши, материализмга ружу қўйиш, бойлар ва камбағаллар, шаҳар ва қишлоқ ҳамда ҳудудлар орасида моддий тафовут кучайишига қатъий қарши чиқди”, - дейди Карнеев.
Шу сабабли ҳам сўнгги йилларда Хитойда коммунистик қадриятлар яна олдинги сафга чиқди. Ҳар қадамда “Дастлабки қадриятларни унутма” деган қизил шиорлар, мақолалар пайдо бўлди. Давлат раҳбари партиянинг барча раҳбарлари Компартия музейига шахсан олиб келиб, улар компартияга кириш вақти келтирган қасамёдларини такрорлашга мажбур қилди.
“Бу чораларнинг барчаси аҳоли орасида компартияга бўлга ишончни тиклашга қаратилган. Шу билан бирга улар қадимий Хитой фалсафасини ҳам коммунистик партия қадриятларига боғлашга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Конфуций қадриятларидан бири “Фақатгина одоб-ахлоқни билган киши ҳокимиятни бошқариш ҳуқуқига эга. Шу сабабли ҳам компартия ўзининг ўтмишдаги қадриятларига қайтиб, ўз илдизларига янада мустаҳкамламоқда”, - дейди мутахассис.
Албатта, Хитой коммунистик партиясининг бугунги йўналиши фақатгина “муваффақиятсиз совет тажрибасига асосланмаган”. Лекин Совет Иттифоқи қулашининг асосий сабабларидан бири бўлган “Қайта қуриш” сиёсатини – Хитойлик коммунистлар ”зарарли маслаҳатлар” тўплами деб атаётгани аниқ.