Тахтақорача довони ноқулай об-ҳаво сабаб ёпилди

Тинимсиз ёққан қор йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Тахтақорача довонидаги ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 26 декабрь куни соат 11:00 дан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
“Бунинг асосий сабаби М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги”, - дейилган хабарда.
ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари вазият оқибатларини бартараф этиш борасида иш олиб боришмоқда.
ЙҲХББ ўз навбатида ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришни сўраган.
Янги йил куни қор ёғадими
Аввалроқ Ўзгидромет дам олиш кунлари баъзи жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.