Бельгия омикрон штамми туфайли чекловларни кучайтирди

Мамлакат ҳукумати инотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва бошқа кўнгилочар ташкилотларни ёпган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши туфайли 26 декабрдан бошлаб пандемияга қарши кураш бўйича қатъий чоралар кучга кирди.
Мамлакат ҳукумати инотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва бошқа кўнгилочар ташкилотларни ёпган. Спорт ўйинларига томошабинлар қўйилмайди. Рождество ярмаркаларининг катти қисми қатъий санитар талаблар сабаб муддатидан олдин ёпилиши шарт.
Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми жуда тез суръатларда тарқалаётгани ккчи кеча маълум қилинганди. Прогнозларга кўра, жорий йил охирига қадар янги касалланганларнинг 90 фоизи бу штаммга тўғри келади.
Эпидемиологик вазият туфайли мактаблар муддатидан аввал таътилга ёпилган. Улар 10 январь куни очилади. Шу билан бирга олти ёшдан катта ўқувчилар синфларда ниқобда ўтиришлари керак.
Компаниялар имкон қадар ходимларини масофадан ишлашга ўтказиши зарур. Ходимлар ҳафтада камида тўрт кун уйдан ишлаши керак.
Шу билан бирга, сўнгги кунларда касалланиш ҳолати камайган. Чекловлар бўйича қарор эса 22 декабрь куни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолининг 76 фоизи, жумладан, болалар ҳам эмланган.

“Омикрон” Европада

Сўнгги кунларда кўплаб Европа мамлакатлари коронавирус, хусусан, омикрон штамми билан касалланиш кўпаётганини маълум қилишмоқда.
Хусусан, Британия ҳукумати Рождество байрамида рекорд даража коронавирус билан касалланганлар ҳақида хабар берди – бир кунда 122 мингдан зиёд кишида вирус аниқланган.
Германия сўнгги суткада 22 мингдан зиёд касалланиш қайд этилган. У ерда “омикрон”дан ўлим ҳолати ҳам кузатилган.
“Омикрон” Португалияда ҳам устунлик қилмоқда. Қолаверса, Франция ва Италия ҳукуматлари касалланиш кескин ўсгани ҳақида хабар бермоқда.

Мавзуга оид:

Лондонда омикрон туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди
Россияда омикрон штаммини дарҳол аниқлайдиган тест яратилди
Британия олимлари: омикрон штамми ўпка учун дельтадек хавфли эмас
"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
Россияда коронавирусга қарши “МИР 19” препарат рўйхатдан ўтказилди
Коронавируснинг омикрон штамми белгилари маълум қилинди