https://sputniknews.uz/20211226/belgiyada-omikron-shtammi-tufayli-cheklovlarni-kuchaytirdi-21954093.html
Бельгия омикрон штамми туфайли чекловларни кучайтирди
Бельгия омикрон штамми туфайли чекловларни кучайтирди
Sputnik Ўзбекистон
Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши туфайли 26 декабрдан бошлаб пандемияга қарши кураш бўйича қатъий чоралар кучга кирди.
2021-12-26T18:41+0500
2021-12-26T18:41+0500
2021-12-26T19:46+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
омикрон штамми
бельгия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1a/21952300_0:191:2961:1857_1920x0_80_0_0_7f267da61d219391cc54a098e0c22d0a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши туфайли 26 декабрдан бошлаб пандемияга қарши кураш бўйича қатъий чоралар кучга кирди.Мамлакат ҳукумати инотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва бошқа кўнгилочар ташкилотларни ёпган. Спорт ўйинларига томошабинлар қўйилмайди. Рождество ярмаркаларининг катти қисми қатъий санитар талаблар сабаб муддатидан олдин ёпилиши шарт.Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми жуда тез суръатларда тарқалаётгани ккчи кеча маълум қилинганди. Прогнозларга кўра, жорий йил охирига қадар янги касалланганларнинг 90 фоизи бу штаммга тўғри келади.Эпидемиологик вазият туфайли мактаблар муддатидан аввал таътилга ёпилган. Улар 10 январь куни очилади. Шу билан бирга олти ёшдан катта ўқувчилар синфларда ниқобда ўтиришлари керак.Компаниялар имкон қадар ходимларини масофадан ишлашга ўтказиши зарур. Ходимлар ҳафтада камида тўрт кун уйдан ишлаши керак.Шу билан бирга, сўнгги кунларда касалланиш ҳолати камайган. Чекловлар бўйича қарор эса 22 декабрь куни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолининг 76 фоизи, жумладан, болалар ҳам эмланган.“Омикрон” ЕвропадаСўнгги кунларда кўплаб Европа мамлакатлари коронавирус, хусусан, омикрон штамми билан касалланиш кўпаётганини маълум қилишмоқда.Хусусан, Британия ҳукумати Рождество байрамида рекорд даража коронавирус билан касалланганлар ҳақида хабар берди – бир кунда 122 мингдан зиёд кишида вирус аниқланган.Германия сўнгги суткада 22 мингдан зиёд касалланиш қайд этилган. У ерда “омикрон”дан ўлим ҳолати ҳам кузатилган.“Омикрон” Португалияда ҳам устунлик қилмоқда. Қолаверса, Франция ва Италия ҳукуматлари касалланиш кескин ўсгани ҳақида хабар бермоқда.Мавзуга оид:
бельгия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1a/21952300_115:0:2846:2048_1920x0_80_0_0_d65051ebba51a1c5ff24cacd25101df3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бельгия омикрон штамми карантин чекловлари омикрон ҳақида маълумот омикрон белгилари
бельгия омикрон штамми карантин чекловлари омикрон ҳақида маълумот омикрон белгилари
Бельгия омикрон штамми туфайли чекловларни кучайтирди
18:41 26.12.2021 (янгиланди: 19:46 26.12.2021) Мамлакат ҳукумати инотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва бошқа кўнгилочар ташкилотларни ёпган.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши туфайли 26 декабрдан бошлаб пандемияга қарши кураш бўйича қатъий чоралар
кучга кирди. Мамлакат ҳукумати инотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва бошқа кўнгилочар ташкилотларни ёпган. Спорт ўйинларига томошабинлар қўйилмайди. Рождество ярмаркаларининг катти қисми қатъий санитар талаблар сабаб муддатидан олдин ёпилиши шарт.
Бельгияда коронавируснинг омикрон штамми жуда тез суръатларда тарқалаётгани ккчи кеча маълум қилинганди. Прогнозларга кўра, жорий йил охирига қадар янги касалланганларнинг 90 фоизи бу штаммга тўғри келади.
Эпидемиологик вазият туфайли мактаблар муддатидан аввал таътилга ёпилган. Улар 10 январь куни очилади. Шу билан бирга олти ёшдан катта ўқувчилар синфларда ниқобда ўтиришлари керак.
Компаниялар имкон қадар ходимларини масофадан ишлашга ўтказиши зарур. Ходимлар ҳафтада камида тўрт кун уйдан ишлаши керак.
Шу билан бирга, сўнгги кунларда касалланиш ҳолати камайган. Чекловлар бўйича қарор эса 22 декабрь куни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолининг 76 фоизи, жумладан, болалар ҳам эмланган.
Сўнгги кунларда кўплаб Европа мамлакатлари коронавирус, хусусан, омикрон штамми билан касалланиш кўпаётганини маълум қилишмоқда.
Хусусан, Британия ҳукумати Рождество байрамида рекорд даража коронавирус билан касалланганлар ҳақида хабар берди – бир кунда 122 мингдан зиёд кишида вирус аниқланган.
Германия сўнгги суткада 22 мингдан зиёд касалланиш қайд этилган. У ерда “омикрон”дан ўлим ҳолати ҳам кузатилган.
“Омикрон” Португалияда ҳам устунлик қилмоқда. Қолаверса, Франция ва Италия ҳукуматлари касалланиш кескин ўсгани ҳақида хабар бермоқда.
Британия олимлари: омикрон штамми ў
пка учун дельтадек хавфли эмас"Омикрон” биз ўйлагандан
кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
Россияда коронавирусга қарши “МИР 19”
препарат рўйхатдан ўтказилдиКоронавируснинг омикрон штамми
белгилари маълум қилинди