Тожикистон қурол қўллаган чегарачиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди

Тожикистон томони қурол қўллаган чегарачиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Тожикистон томони қурол қўллаган чегарачиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосан.
Баткен вилояти Мақсат-Жаштик автомобил йўлида содир бўлган воқеа юзасидан музокаралар ўтказилди. Бир кун аввал тожикистонлик ҳарбийлар қирғизистонлик ҳайдовчи бошқараётган “КамАЗ”га ўт очгани хабар қилинганди. Бунинг оқибатида синган ойна бўлакларидан ҳайдовчи тимдаланди.
Тожикистон томонига воқеа жойи кўрсатилган ва хронологияси тақдим этилган.
“Тожикистон чегара вакиллари ҳарбий хизматчиларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўлиқ тан олди. Бу ҳолатга йўл қўйган чегарачилар жавобгарликка тортилишини маълум қилишди”, — дейилган хабарда.
Тожикистон ҳарбий прокуратураси текширув олиб бормоқда. Томонлар биргаликда текширув ўтказишга ҳам келишиб олдилар.
Бундан ташқари, яқин вақтда Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари бошлиқларининг қўшма машғулотлари ўтказилади. Уларга икки давлат чегарачилари хизмат ўташ вақтида ўзини қандай тутиши кераклиги тушунтирилади.
Мавзуга доир материал
Қирғиз-тожик чегарасида қурол қўллаш ҳолати: ҳайдовчи жароҳат олди - видео>>