Президент назорати: Шавкат Мирзиёев ОКМКга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан шахсан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Тошкент вилоятига Олмалиқ ташриф буюриб, у ерда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
ОКМКда олиб борилаётган ишлар ҳақида президентга батафсил маълумот берилди. Унда айтилишига кўра, 2017 йилда бу ерда йилига 3 млн. м3 кон шлари бажарилган бўлса, бугунги кунда йилига - 40 млн. м3ни ташкил қилмоқда. Бундай ўсишга сабаб - 500дан ортиқ замонавий техникалар олиб келиши бўлган.
Шавкат Мирзиёев айтишига кўра, ушбу кон бошқа конларни ривожлантиришга хизмат қилишини маълум айтиб ўтди.
"Бу кон - катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт дегани", - деди президент.
Маълумот учун, ОКМК - Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Унинг ЯИМда - 7%, экспортда - 15 %ни ташкил қилади. Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.
Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.
Айтиш жоизки, 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши - Россия билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Хусусан, Россиянинг "Уралмашзавод" корхонасидан умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган аспоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.