https://sputniknews.uz/20211222/prezident-nazorati-shavkat-mirziyoev-okmkga-tashrif-buyurdi-21898234.html
Президент назорати: Шавкат Мирзиёев ОКМКга ташриф буюрди
Президент назорати: Шавкат Мирзиёев ОКМКга ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
2021-12-22T17:32+0500
2021-12-22T17:32+0500
2023-04-05T18:35+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21894924_0:55:1281:775_1920x0_80_0_0_95b5c1179169329450289f4929e6edd0.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Тошкент вилоятига Олмалиқ ташриф буюриб, у ерда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.ОКМКда олиб борилаётган ишлар ҳақида президентга батафсил маълумот берилди. Унда айтилишига кўра, 2017 йилда бу ерда йилига 3 млн. м3 кон шлари бажарилган бўлса, бугунги кунда йилига - 40 млн. м3ни ташкил қилмоқда. Бундай ўсишга сабаб - 500дан ортиқ замонавий техникалар олиб келиши бўлган. Шавкат Мирзиёев айтишига кўра, ушбу кон бошқа конларни ривожлантиришга хизмат қилишини маълум айтиб ўтди. Маълумот учун, ОКМК - Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Унинг ЯИМда - 7%, экспортда - 15 %ни ташкил қилади. Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.Айтиш жоизки, 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши - Россия билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Хусусан, Россиянинг "Уралмашзавод" корхонасидан умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган аспоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21894924_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_6b6e511b97f132fe50f43bd7ff0a55ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев окмк қурилиш кон россия уралмашзавод
шавкат мирзиёев окмк қурилиш кон россия уралмашзавод
Президент назорати: Шавкат Мирзиёев ОКМКга ташриф буюрди
17:32 22.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан шахсан танишди.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Тошкент вилоятига Олмалиқ ташриф буюриб, у ерда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
ОКМКда олиб борилаётган ишлар ҳақида президентга батафсил маълумот берилди. Унда айтилишига кўра, 2017 йилда бу ерда йилига 3 млн. м3 кон шлари бажарилган бўлса, бугунги кунда йилига - 40 млн. м3ни ташкил қилмоқда. Бундай ўсишга сабаб - 500дан ортиқ замонавий техникалар олиб келиши бўлган.
Шавкат Мирзиёев айтишига кўра, ушбу кон бошқа конларни ривожлантиришга хизмат қилишини маълум айтиб ўтди.
"Бу кон - катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт дегани", - деди президент.
Маълумот учун, ОКМК - Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Унинг ЯИМда - 7%, экспортда - 15 %ни ташкил қилади. Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.
Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.
Айтиш жоизки, 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши - Россия билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Хусусан, Россиянинг "Уралмашзавод" корхонасидан умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган аспоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.