Қандай ичимлик холестиринни камайтириб, юракни ҳимоя қилади?

Daily Express нашрига кўра, зардоб оқсили холестиринни камайтиради.
Sputnik
Зардоб оқсилини истеъмол қилиш “ёмон” холестирин миқдорини камайтириб, “яхши”ларининг кўпайишига ва шу билан юракни ҳимоя қилига сабаб бўлади, дейилади Daily Express хабарида.
Зардоб оқсилидан мушак массаларини кўпайтириш учун фойдаланилади. У коктейл учун порошок сифатида чиқарилади.

“Зардоб оқсилини кунлик рационга қўшиш билан бир қаторда, ёмон холестерин миқдорини камайтирадиган бошқа маҳсулотларни ҳам кўпроқ истеъмол қилиш лозим”-дейилган хабарда.

Шунингдек, эрийдиган озуқавий толаларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия қилинган. Бир суткада 3 грамм маҳсулот етарли. Хусусан, рационга кўпроқ мева-сабзавотлар, сули ёрмаси ҳамда оддий макаронлар ўрнига донли макаронлар истеъмол қилиш тавсия қилинган.
Озиқ-овқатлардан ташқари, жисмоний фаоллик, жумладан, аэробик машқлар ҳам муҳим.