Попова Россия чегараларини ёпиш шартларини айтди

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг 25 та ҳолати қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби турли сабабларга кўра чегараларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
“Бунда, албатта, биринчи навбатда эпидемиологик хатар шартларини инобатга олиш зарур”, - деди Попова “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
У мисол тариқасида 2020 йилни келтирди. Ўшанда мамлакат фуқаролар саломатлигини ўйлаб бошқа мамлакатларга сафарларни чеклаб қўйганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг 25 та ҳолати қайд этилган.

Омикрон штамми аллақачон 89 та мамлакатда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, COVID-19нинг омикрон штамми 89 мамлакатда аниқланган ва тез суръатларда тарқалмоқда.
Ташкилотнинг таъкидлашича, омикрон дельтага қараганда жуда тез тарқалмоқда. Айрим давлатларда ҳар 1,5-3 кунда омикрон ҳолатлари икки баробарга ошмоқда.
Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид:
Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланиш тасдиқланди
Россияда омикрон сабаб ПЦР-тестининг амал қилиш муддати қисқартирилади
Омикрон туфайли давлатлар яна чегараларини ёпмоқда