https://sputniknews.uz/20211219/popova-rossiya-chegaralarini-yopish-shartlarini-aytdi-21849611.html
Попова Россия чегараларини ёпиш шартларини айтди
Попова Россия чегараларини ёпиш шартларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби турли сабабларга кўра чегараларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
2021-12-19T16:44+0500
2021-12-19T16:44+0500
2023-04-05T18:35+0500
россия
чегара
омикрон штамми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21849781_0:77:3105:1824_1920x0_80_0_0_3f4c1e31bfc607af59bc72d3de653210.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби турли сабабларга кўра чегараларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.“Бунда, албатта, биринчи навбатда эпидемиологик хатар шартларини инобатга олиш зарур”, - деди Попова “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.У мисол тариқасида 2020 йилни келтирди. Ўшанда мамлакат фуқаролар саломатлигини ўйлаб бошқа мамлакатларга сафарларни чеклаб қўйганди.Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг 25 та ҳолати қайд этилган.Омикрон штамми аллақачон 89 та мамлакатдаЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, COVID-19нинг омикрон штамми 89 мамлакатда аниқланган ва тез суръатларда тарқалмоқда.Ташкилотнинг таъкидлашича, омикрон дельтага қараганда жуда тез тарқалмоқда. Айрим давлатларда ҳар 1,5-3 кунда омикрон ҳолатлари икки баробарга ошмоқда.Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21849781_193:0:2924:2048_1920x0_80_0_0_875341a4b395452bc711dbb772c3eb6c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия чегаралари ёпилиши россия чегарани ёпадими россия чегараси қачон очилади
россия чегаралари ёпилиши россия чегарани ёпадими россия чегараси қачон очилади
Попова Россия чегараларини ёпиш шартларини айтди
16:44 19.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг 25 та ҳолати қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби турли сабабларга кўра чегараларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
“Бунда, албатта, биринчи навбатда эпидемиологик хатар шартларини инобатга олиш зарур”, - деди Попова “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
У мисол тариқасида 2020 йилни келтирди. Ўшанда мамлакат фуқаролар саломатлигини ўйлаб бошқа мамлакатларга сафарларни чеклаб қўйганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг 25 та ҳолати қайд этилган.
Омикрон штамми аллақачон 89 та мамлакатда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, COVID-19нинг омикрон штамми 89 мамлакатда аниқланган ва тез суръатларда тарқалмоқда.
Ташкилотнинг таъкидлашича, омикрон дельтага қараганда жуда тез тарқалмоқда. Айрим давлатларда ҳар 1,5-3 кунда омикрон ҳолатлари икки баробарга ошмоқда.
Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан
касалланиш тасдиқландиРоссияда омикрон сабаб ПЦР-тестининг амал қилиш
муддати қисқартириладиОмикрон туфайли давлатлар яна
чегараларини ёпмоқда