Кимларга манго ейиш мумкин эмас?

Шифокор манго мевасининг фойдали жиҳатлари ва кимга қатъиян мумкин эмаслиги ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik
Манго аллақачондан бери бозор расталарида экзотика белгиси бўлмай қолди. У кўпчиликнинг севимли маҳсулотига айланиб улгурди. Бироқ, врач-парҳезшунос Лера Лавски РИА Новостига берган интервьюсида мангонинг айрим инсонларга зарарли жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, манго фойдали витаминлар, минераллар ва антиоксидантларга бой. Витамин С миқдори бўйича (100 г мангода 69 мг витамин) манго ҳатто лимонни ортда қолдиради.
“Шамоллаш ва вируслар мавсумида- манго иммунитетни мустаҳкамлаш учун ажойиб озуқавий манба. Таркибидаги магний, кальций, темир ва рух моддалари сабабли мангони мунтазам истеъмол қилиш юрак- қон томир тизими ҳамда кўзлар саломатлигини яхшилайди”, дея таъкидлади шифокор.
Бироқ, бизнинг ҳудудларда манго экзотик мева ҳисобланади, шунинг учун у аллергия келтириб чиқариши мумкин. Аллергияси бор инсонларга у мумкин эмас.
Қонда шакар миқдорини назорат қилаётган инсонларга ҳам манго мумкин эмас, у ширин мева, қонда инсулин миқдорини кўпайтириб юбориши мумкин.
Инсулин кўпайиб кетмаслиги учун эса ушбу мазали мевани овқатдан сўнг, 50 граммдан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.