АҚШнинг Россиядан 3 миллиардга тенг гипертовуш қолоқлиги

Пентагон учун вазиятнинг драматиклиги шунда-ки, россиянинг бир неча баробар кам маблағ харажатлари билан ишлаб чиқилган гипертовуш ракеталари 2016 йилдан буён муваффақиятли учмоқда, "Циркон"лар ҳозир серияли ишлаб чиқарилмоқда.
Sputnik
АҚШ юқори технологияли қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришда дунёда етакчилигини йўқотмоқда. Гипертовушли ракеталар ишлаб чиқаришда муваффақиятсизликлар Пентагонни хавотирлантирмоқда. Big Stick diplomacy яъни "катта тўқмоқ" дипломатияси ўтмишда қолмоқда. Вашингтон Москва ва Пекиндан ортда қолмоқда.
АҚШ ҳарбий бюджети 778 млрд. долларга етди. Шундан 3 миллиарди фақат гипертовуш тезлигида учадиган ракета яратиш учун яратилган. 2022 йилда америка ушбу мақсал йўлида яна 3,8 миллиард доллар харажат қилишни режалаштирган. Ушбу маблағ бутун бошли Европа Иттифоқининг мудофаа ташаббуси харажатларига тенг (4 млрд доллар).
Пентагон ҳисоб-китобига кўра, ҳарбий денгиз кучлари учун гипертовушли ракета ишлаб чиқариш учун 5 йилда якунланади. Парвоз узоқлиги 2700 км бўлган ракета 2024 йилда тайёр бўлади ва Ер шарининг исталган нуқтасида “танланган муҳим нишонларга” “бир соат ичида” зарба бера олади. Ҳақиқатда эса америкалик қурол ишлаб чиқарувчилар ракетанинг дастлабки тезлашиш муаммосини ҳам ҳал қила олишгани йўқ. Гипертовуш тезлигида учиш эса – удан ҳам катта технологик муаммодир.
ХВЖга муҳтожликдан гипертовуш етакчилигигача - Путин Россия босиб ўтган йўл ҳақида
Ҳаво ҳарбий кучлари томонидан қўлланиладиган гипертовуш ракетасини AGM-183A (ARRW) АҚШда 2022 йилнинг кузида қуролли кучлар томонидан қабул қилиш режалаштирилган эди. Лекин ҳозирча синалаётган прототиплар, қанча пул сарфланмасин, тезлашишни истамаяпти.
AGM-183 ракетасининг 2021 йилнинг апрел ва июль ойларида бўлиб ўтган синовлари муваффақиятсизлик билан якунланди.
Пентагоннинг қуруқлик қўшинлари узоққа (3000км) зарба берувчи мобил гипертовушли ракета тизими LRHW (Long Range Hypersonic Weapon)ни 2023 йилдан сўнг олиши керак, лекин ҳозирча фақат тезлашиш мосламаларининг муваффақиятсиз синовлари ўтказилди холос.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли изланишлар дастури бошқармаси сентябрь ойида HAWC (Hypersonic Air-breathing Weapon Concept) ракетаси прототипининг муваффақиятли синови ҳақида жуда қисқа маълумот тарқатган эди. Жойи ва вақти кўрсатилмаган тажриба синови давомида прототип ракета тезлиги 5 Махга етгани айтилган. Лекин мутахассислар ушбу натижани ишонқирамай қабул қилишди.

Плазма ҳарорати

Американинг гипертовушли лойиҳаларини амалга ошириш жиддий технологик ва муҳандислик муаммоларига дуч келмоқда. Улар орасида материаллар ва иссиқлик билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Гипертовуш тезлигигача тезлашгандан сўнг атмосферада манёврли парвозлар бошланади. Ушбу парвоз юқори ҳароратли плазма булути ичида бўлиб ўтади. Ушбу плазма ракета корпусини ёқиб юбориши мумкин, жумаладан унда ўрнатилган ҳар қандай антенна ва ахборот олиш мосламаларини ҳам. Ана шундай шароитда гипертовушли ракетанинг электрон қисми унинг нишонга тўғри етиб бориши, манёврларини таъминлаши керак. Бу эса материалшунослик, двигателлар қуриш, электроника ва аэродинамика соҳасида улкан билимлар талаб этади ва кашфиётлар учун имкон яратади.
Мисол учун, Аляска осмонида бўлиб ўтган Х-43А америка гипуртовушли ракетаси парвоздан 7 сони ўтиб 6500 км/соат тезликда атмосферада ёниб кетди. Россиянинг "Циркон"лари эса ёнмайди.
Пентагон учун вазиятнинг яна бир ачинарли томни шундаки, Россиянинг бир неча баравар кам бюджет харажатлари ҳисобига ишлаб чиқилган гипертовушли ракеталари 2016 йилдан буён муваффақиятли парвозлар амалга ошириб келмоқда. "Цирконлар" серияли ишлаб чиқарилмоқда.
Гипертовушли "Авангард" ракетаси эса 28 Мах тезликкача тезлашиши мумкин, "Кинжал" ва "Циркон"лар - 10 махгача. Хитойнинг DF-17 ракетаси ҳам 10махгача тезлашиши мумкин.
Соатига 8500 км тезликда: Россия гипертовуш ракетасини синовдан ўтказди - видео
Россиянинг ҳаво-космик кучлари 2022 йилда гипертовушли қуролларнинг истиқболли намуналарини жанговар навбатчиликка қабул қилади. Бу билан Россия АҚШдан ўзининг технологик устунлигини оширади. Бу вақтда АҚШ гипертовуш дастури ғалати тенденция намойиш қилмоқда – режали “кўзбўямачилик”.
Кортленд шаҳрида (Алабама штати) Lockheed Martin компаниясининг гипертовуш ракеталар ишлаб чиқарувчи заводи пайдо бўлди, лекин шу кунга қадар у ҳали бирорта ракетани синовдан ўтказгани йўқ. Корхонада 2022 йил охирига қадар АҚШ ҲҲКлари учун 12 та гипертовушли (мавжуд бўлмаган) ракеталар AGM-183A ARRW ишлаб чиқариш режалаштирилган. Компьютер ёрдамида чизилган реклама тасвирларида гопертовушли ракеталар "металлда"ги маҳсулотлардан жиддий фарқ қилади.
Шу вақтда Россия ҳаво мудофааси кучлари гипертовушли ракета зарбаларини қайтаришни ўрганмоқда. Ана шундай туркумли биринчи ўқув-машқлари октябрь ойининг охирида бўлиб ўтди.
Астрахан вилоятида жойлашган Ашулук полигонида юқори тезликда ҳаракатланувчи нишонларга қарши жанговар ўт очиш машлари бўлиб ўтди. Ушбу мақсадлар учун Россиянинг С-300, С-350, С-400, С-500 русумли ҳаво-мудофаа мажмуалари бор.

Етакчилар пойгаси

АҚШ ва НАТО уларнинг барча ҳаво мудофаа тизими ҳамда денгиз авиаташувчи гуруҳларини йўққа чиқарадиган Россиянинг “Авангард”, "Циркон" ва "Кинжал" ракеталари намойиш қилинганидан сўнг АҚШ ҳали ўзига келмасдан туриб, Хитой ҳам ўзининг гипертовушли қуролини намойиш қилди.
Пекин реклама роликлари намойиш қилмаган бўлса-да, Америка ОАВлари айтишига кўра ракета “физика қонунларини енгиб ўтган”. Ядровий каллаклар ташиш имконига эга бўлган "Чанчжэн" учиш аппарати яқинда Жанубий Хитой денгизи устида ўтказилган синовларда Ер шарини айланиб ўтиб нишондан бироз четлади. Узоқлиги 40 минг км (экватор узунлиги) бўлган парвоз учун бу ажойиб натижа.
Америка разведкаси бунга – “улар буни қандай амалга оширганини биз мутлақ тушунмадик” деб изоҳ беришди. АҚШ бирлашган қўмондонлик штаблари бошлиғи Марк Милли Хитойракеталари Америка ҳаво мудофаа тизимини енгиб ўтиши мумкинлигини маълум қилишди. Пентагон бундай технологиялардан қандай ҳимояланишни билмайди ва Пекиннинг янги ҳарбий имкониятларида ўта хавотирда. Ўз навбатида Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси вакили Лю Пэнъюй “Хитой ҳарбий сиёсати аслида ҳимоя мақсадларни кўзлаганини” айтиб ўтди.
Россия гипертовуш тезлигида учадиган ракетани синовдан ўтказди
Бироз олдин Россия Қуролли кучлари сафига қабул қилинган “Авангард” фантастик блоки дунёдаги гипертовуш қуроллари пойгасида Россияни биринчи ўринга чиқарган эди. Британиянинг The Telegraph нашри ушбу қуролнинг ҳарбий қўлланиш тактикасини тасвирлаб берди. Уралда 26 декабрь куни учирилган ташувчи-ракета очиқ коинотга чиқмасдан, стратосферада жанговар каллакни зарба бериш нуқтасига етказиб қўйган. Жанговар каллак двигател ишлатмаган ҳолда зиг-заг шаклидаги траектория бўйлаб ҳаракатланиб Сибир устида 7000 км парвоз қилган ва Камчаткада жойлашган нишонга аниқ зарба берди.
Шу ерда бир нарсани аниқ айтиб ўтиш керак: Россия ва Хитой Ер шаридаги қўшнилар билан ҳарбий тўқнашувга киришишдан мутлақ манфаатдор эмас. Гипертовуш қуроллар эса – коллектив Ғарбнинг ўйловсиз агрессиясидан ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган. Москва ва Пекин ўзларининг юқори технологияли ҳарбий қувватни суиистеъмол қилаётгани ёки бирор кимга таҳдид солаётгани йўқ.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленкнинг Telegram каналига обуна бўлинг.